islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом динида ёшлар тарбияси

Ислом динида ёшлар тарбиясига катта эьтибор берилади. Бу борада Қурьон каримда шундай баён қилинган: «Эй мўминлар? Ўзларингизни ва аҳли аёлларинигизни дўзах оташидан сақ лангиз!» (Таҳрим, 6)

Бу ояти каримандан шуни хулоса қилиш мумкинки, барчамиз фақат ўзимизни ўйламасдан, балки аҳли аёлимизни ва фарзандларимизнинг тарбиясига эьтиборли бўлишимиз лозим. Фақат моддий  таьминот билан кифояланиб колмасдан, уларнинг имон – эьтикод, дину – диенатли бўлишларига хам масьулдирмиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом ислом дини юзага келган дастлабки кунларданоқ  ёшларга катта аҳамият берганлар. Масалан, ҳазрати Али, Зайд ибн Ҳориса. Талҳа, Абдураҳмон ибн Авф, Зубайр ибн Аввомлар Пайғамбаримиз ёнларида Ислом динига хизмат қилган чоғларида навқирон ёшда бўлишган. Ёшларни ҳар томонлама руҳий маьнавий соғлом, адолатли, тўғри сўз ва фидоий қилиб тарбиялаш, шунда порлоқ келажакка замин таёрлаган бўламиз. Бу борада бир қанча ишлар амалга оширилган бўлсада, ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Бунинг учун аввало ота – оналар юқоридаги  оятга мувофиқ ҳолда ўз зиммаларидаги  масьулиятни ҳис этиб, фарзандларига дунё ва охират сабоғини беришлари лозим.

Тарихдан маьлумки, ўз ўтмишини маданиятини унутган халқ руҳан қашшоқлашиб, маьнавий таназзулга юз тутади. Шундай экан, ёшлар бебаҳо диний ва дунёвий бойликларимизни, яьни аждодларимиз ёзиб қолдирган асарларни ўрганиб, унинг зиёсидан баҳра олишлари керак.

Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:

  1. Имоний тарбия: Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.
  2. Хулқий тарбия. Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш
  3. Жисмоний ва баданий тарбия. Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.
  4. Ақлий тарбия. Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим. Бу ҳакда Қурьон карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб тавсия ва кўрсатмалар баён этилган.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун яртилганлар.» – деганлар.

 

ТИИ 4-курс талабаси

Махамадалиев Мусоҳон

312130cookie-checkИслом динида ёшлар тарбияси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: