Криптовалюталар дунё миқёсида тобора оммалашиб бормоқда. Криптовалютадан келиши мумкин бўлган даромадлар мусулмон сармоядорларни ўзига жалб қилаётган бўлса, токенлар ишлаб чиқариш орқали маблағ йиғиб олиш имконияти мусулмон тадбиркорларнинг ушбу соҳага қизиқишлари ортишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, “Криптовалюта ва токенлар савдоси шариат талабларига мувофиқми?” деган савол тез-тез ва давомли равишда сўраладиган саволлардан бирига айланиб улгурди. Ушбу мақолада криптовалюта ва токенларнинг моҳиятини шариат нуқтаи назаридан таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.
Айрим исломий фатво уйлари томонидан “Биткоин” электрон валютаси билан муомала қилишни тақиқловчи бир қанча расмий фатволар чиқарилган ва буни кейинроқ айтиб ўтадиган бир қанча сабаблар билан асослаган. Саудия қироллик суди, шайх доктор Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Мутлақ ҳам буни тақиқланган деб қарор қилди. Ислом Иқтисодий Форумида биткоинлар ҳақида иккита гап зикр қилинган, улардан бирида у билан муомала қилиш мумкинлиги айтилган ва бунинг учун биз ўз ўрнида айтиб ўтган далилларни келтирган. Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, биткоин ҳукми борасида уламолар икки фикрга эга, бири ҳаром, бири жоиз деган ва ҳар бир гапда далилари бор вақуйда биз уларга мурожат қилиб отамиз.
Биткоиннинг тақиқлаган одамларнинг далиллари.
Қуйда уни шарий жиҳатдан ҳаром эканлигига қатий далилларни келтириб ўтамиз.
1. Жаҳолат: Биткоинни ишлаб чиқарилган жойи, унинг кафили ва унга ҳукум берадиган шаҳслар мажуҳул экани ва уарни бор деб тасавур қилиш, ҳаддан ташқари алдов ва улкан жоҳолатни келтириб чиқаради.
2. Биткоин билан давлатни ёки марказий банк назоратида эмаслигидир. Негаки муомаладаги нақд пул муомаласи ва ҳажми, барчаси давлатда муомаладаги пул ҳажмини назорат қилиш, шунингдек, бир томондан муомаладаги пул ҳажми ва бошқа томондан, товарлар ва хизматлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш учун; инфляция ёки дефляция бўлмаслиги учун бу ҳаракатларнинг барчаси Марказий банкнинг вазифаларидандир.
Биткоин билан ишлаш, уни айирбошлаш ёки қазиб олиш йўли билан амалга оширилади, бу эса марказий банкнинг ишига тўсқинлик қилади ва унинг тартибсизликларини келтириб чиқаради.
Биткоин билан муомала қилиш жоиз санаганларнинг далиллари ва уларга раддиялар.
Бу сўз соҳиблари учта далилни далил қилиб келтирдилар:
1. Шариатда “барча нарсаларниг асли мубоҳдир” деган қоида бор.
Бу далил саҳиҳ бўлсада ва бу ўринда шарий қайтариқ келмаган бўлсада, биз юқорида зикир қилиб ўтганимиз ғарар ва жаҳолат топилади бу эса у билан муомила қилишми ҳарим эканини англатади.
2. Биткоин – бу шариат эътибори билан унга бошқа бир шахс пуллар, таватлар ва бошқа хизматлардан эгалик ҳукми берилгани учун ҳам қийматли молдир.
Ушбу далилларга асосланиб, агар биз унинг зоҳирий қийматини қабул қилсак, буни ҳақиқатда қабул қила олмаймиз, чунки Битcоин билан ишлаган одамлар алданган ва бининг сабаби улар манбани билмасликлар ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш имкониятини англамаганликларидир. Манбасини билмаслик туфайли валюта йўқолган тақдирда кафил бўлмайди.
3. Битcоин давлат органи томонидан чиқарилмаган бўлса-да, пул ёки умуман валюта функцияларини бажаради ва пулга тўсқинлик қиладиган иқтисодий ёки қонуний чегара йўқ.
Биткоин пул ёки валюта функцияларини бажариши ҳақидаги бу далилларга жавоб бериш мумкин, аммо манбани билмаслик ва унинг мамлакатдаги марказий банк функцияларини бузиши Битcоин билан ишлашни тақиқлайди
Тадқиқот давомида юқорида айтилганларга асосланиб, биз “Битcоин” электрон валютасига оид бир қанча натижаларга эришдик, улар қуйидагича умумлаштирилади:
1. Биткоин у бутунлай электрон рақамли валюта бўлиб, фақат онлайн тарзда, жисмоний иштирокисиз сотилади ва у Марказий тартибга солувчи органга эга бўлмаган валюта бўлиб, унинг орқасида фойдаланувчилар ўртасидаги операциялар криптографиядан фойдаланиш орқали бевосита воситачисиз амалга оширилади.
2. Ушбу валюта нархининг катта ва кутилмаган ўзгаришлари натижасида Битcоин-даги жорий операцияларда хавф ва алдашнинг юқори даражасида.
3. Биткоин валютаси билан “ҳозирги ҳолати ва тизимида” муомала қилиш амалиётининг ҳаромлиги, у билан ишлашда катта хавф туғдиришидир. Бу билан биз келажакда у билан муомала қилишга имкон берувчи расмий фатволар пайдо бўлишини истисно этмаймиз, аксинча янада кенгроқ ва ҳар томонлама ўрганишдан сўнг, айниқса, уни тақиқлашнинг асосий сабаблари жоҳиллик ва ёлғон кўтарилса бас.
Биз юқорида кўриб чиққан нарсалар эътиборида бериладиган тавсиялар, “Битcоин” валютаси юридик ва иқтисодий мутахассислар томонидан чуқур ўрганишга муҳтож, айниқса, ўнлаб рақамли валюталар пайдо бўлганлиги сабабли, уларнинг баъзилари Битcоин билан ўз хусусиятларига кўра мос келади, бошқалари эса бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун биз тавсия қиламиз:
1. Ислом фиқҳ академиялари ҳамда расмий фатволарнинг араб ва ислом оламидаги ўрни, рақамли технологияларни ўрганувчи ихтисослаштирилган қўмиталар, жумладан, иқтисодчилар, техниклар ва ҳуқуқшунослар йиғилишларини шакллантириш зарурати.
2. Шунингдек, жамиятлар ва капитал эгаларига ўз пуллари қадрли эканлиги, улардаги хавфсизликни йўқотиши ва улардаги барча пулларнинг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган катта хавф-хатарлар ҳақида айтиб ўтганимиз сабабли уларга сармоя киритмасликни маслаҳат берамиз.
ТИИ 4-курс талабаси Иминов Омадбек