Тошкент ислом институти Тиллар кафедрасида Араб тили ва Балоғат фанлари ўқитувчиси Озода Маҳкомова Қоҳирадаги “Ал-Азҳар” университетининг “Араб тили ва Ислом илмлари” институти “Тафсир ва Қуръон илмлари” факультетида таҳсил олиб, магистрлик дисертациясини ҳимоя қилди.
О.Маҳкамова Шайх Набровийнинг “Қурратул аъйни ва нузҳатул фуади” қўлёзмаси – “Ҳуд ва Юсуф суралари таҳқиқи ва тадқиқи” мавзусидаги 700 бетлик магистрлик дисертациясини аъло баҳога (мумтаз) ҳимоя қилди.
“Қурратул аъйни ва нузҳатул фуади” тўрт мужалладдан иборат бўлиб, асар мисрлик Шайх Абдуллоҳ Ан-Набровийнинг (1275 ҳижрий йилда вафот этган) “Тафсирул Жалолайн”га ёзган шарҳидир. Асл нусхаси ҳозирда Мисрнинг “Мактабатул Азҳарийя” номли кутубхонасида сақланади.
Битирувчи О.Маҳкамованинг магистрлик дисертациясига Ал-Азҳар университетининг Қоҳирадаги “Араб тили ва Ислом илмлари” институти ректори, PhD доктори Оиша Саййид Муҳаммад ички тақризчи, Ал-Азҳар университетининг Ашир Рамазон шаҳридаги “Араб тили ва Ислом илмлари” институти ректори, PhD доктори Имад Маҳмуд Абдулкарим ташқи тақризчи ва “Ал-Азҳар” университетининг Қоҳирадаги “Араб тили ва Ислом илмлари” институти магистратура бўлими проректори Собра Ҳусайний Мурсий Рифоий илмий раҳбарлик қилдилар ҳамда ҳайъат аъзолари сифатида ҳимояда иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, Маҳкамова Озода оилали, 4 нафар фарзанди, 1 нафар набираси бор. Демак, илм олиш учун алоҳида шароит кутиб яшаш шарт эмас экан!
Аллоҳ таоло ушбу ҳимояни хайрли ишларга восита қилсин!
Тошкент ислом институти жамоаси Тиллар кафедраси ўқитувчиси Озода Маҳкомовага улкан илмий зафарлар тилайди.
Тиллар кафедраси кабинет мудири
Анваров Элёрбек