islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринбосарлари – устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

Энг шарафли касб эгалари бўлмиш устозлар ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало, халқимиз орасида машҳур ҳисобланган “Устоз отангдек улуғ” деган гап хаёлимизга келиши табиий. Эътибор қиладиган бўлсак, бу жумлада устозлар оталар билан тенг экани таъкидланяпти. Чунки, оталаримиз бу дунё ҳаётига келишимизга сабабчи бўлган зотлар бўлишса, устозларимиз мана шу ҳаётда қандай юришимиз, ҳалол ва  ҳаромни англашимиз ҳамда яхши-ю ёмонни ажрата билишимизни ўргатган маънавий оталаримиз ҳисобланишади.

Бу зотларнинг фазллари тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бир неча ҳадисларида таъкидлаганлар:

قال صلى الله عليه وسلم: “

رحمة الله على خلفائي.

قالوا: من خلفاؤك يا رسول الله ؟ قال : الذين يحيون سنتي و يعلمونها عباد الله”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” дедилар. Шу вақт У зотдан: “Ўринбосарларингиз кимлар?”-деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган зотлардир.”,-дедилар

Азиз устозлар, сизнинг таълимингиз олмаган ким бор?

Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.

Имомми, олимми ё ноиб илк бор

Сиз томон устоз деб боққан

Азиз Маъҳадимнинг азиз устози!

Аллоҳ таоло устозларимизнинг умрларини зиёда қилсин, қилаётган илмий фаолиятларига барака ва хайр берсин!

Барча устоз ва мураббийларни “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” билан чин қалбдан табриклаймиз!

ТИИ талабаси Нақибхонов Саидасрор

328130cookie-checkРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринбосарлари – устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: