islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Яқинда илмига ўзи амал қилмайдиган қавмлар келади”

Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг толиби илимларга насиҳатлари:

“Эй илм толиб, илмингга амал қил, зеро амали илмига тўғри келган кишигина олимдир.

Яқинда илмни ёдлаган, лекин илми ҳалқумидан юқорига кўтарилмайдиган қавмлар келади, сўзлаган сўзига ўзи амал қилмайди.

Уларнинг амали илмига, ичлари ташларига тескари бўлади. Ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтириб, ўзларидаги илмни мақтанадилар.

Ҳаттоки бир киши шеригини бошқа ҳалқага кетиб қолганлигидан ғазабланади. Уларнинг бундай мажлислардаги амаллари Аллоҳга кўтарилмайди”.

 

Имом Нававийнинг Мажмуо китоби асосида

Тошкент ислом институти талабаси

Гадаев Фурқат 

345000cookie-check“Яқинда илмига ўзи амал қилмайдиган қавмлар келади”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: