Жаҳон чемпионати бошланган куннинг ўзидаёқ 558 нафар ғайридин Исломни қабул қилгани расман эълон қилинди. Қатар давлати ўз юртига келган хорижликларга қандай хизматлар кўрсатмоқда?
Қуйида улар билан танишинг:
1. Спиртли ичимлик ва ЛГБТ ташвиқоти тақиқланди.
2. Ҳар бир стулга 8 тилда Ислом ҳақида маълумот берилган каталоглар қўйилди.
3. Меҳмонхона ва футбол майдонига чиқиш йўлакларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқа ҳадиси шарифлари илиб қўйилди.
4. QR-код иловаси билан 8 тилда Қуръони карим маънолар таржимаси ҳамда Исломни танитувчи дастурлар ўрнатилди.
5. Масжид муаззинлари хушовоз ва жарангдор товушли муаззинлар билан алмаштирилди. Азон овози етиб бориши учун стадионларга махсус жиҳозлар ўрнатилди.
6. Шунингдек, 2000 кишилик жамоа Исломга даъват лойиҳасини бошлаб юборди.
7. Буниси энг охирги хушхабар: Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтаётган барча тадбир ва кўнгилхушликларга азон чақирилган вақтда “Ибодат танаффуси” берилади. Бу вақтда барча куй-қўшиқ ва тадбирлар тўхтатилади.
Ижтимоий тармоқлардан олинди
Ma sha alloh alloh davomiyliy qilsin