Тошкент ислом институти ўқув жараёнларини такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, институт илмий салоҳияти ва маънавий-маърифий ишлар самарадорилигини ошириш мақсадида “Ўқув ишлари”, “Илмий ишлар ва фан” ҳамда “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар” бўйича проректор лавозимлари жорий қилинди. Бунгача институтда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор лавозими мавжуд эди.
Хабарингиз бор, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус маълумотли имом-хатибларни олий диний маълумотли ходимлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими ўз фаолиятини бошлаган эди. Жорий ўқув йилида Модуль таълим тизимида 357 нафар имом-хатиб таҳсил олмоқда. Кундузги таълимда эса 286 нафар талаба мавжуд. Жорий 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, талабалар Кундузги ва Модуль таълим факультетларига ажратилиб, декан лавозимлари ҳам тузилмага киритилди.
Янги лавозимлар жорий этилганлиги муносабати билан Тошкент ислом институтида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Тиллар кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган Бухарбаев Ёқуб Мамасалиевич Ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига:
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган, исломшунослик фанлари доктори (PhD) Примов Соатмурот Уралович Илмий ишлар ва фан бўйича проректор лавозимига:
Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаб келган Ходжаев Умиджон Ражаббоевич Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозимига:
Тиллар кафедрасида Араб тили ўқитувчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Ахроров Ивадулла Зиятович Кундузги таълим факультети декани лавозимига:
Тиллар кафедрасида Араб тили ўқитувчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Хасанов Улуғбек Абдусалом ўғли Тиллар кафедраси мудири лавозимига:
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси Фиқҳ фани ўқитувчиси Джураев Фархад Абдусаматович Ақоид ва фиқхий фанлар кафедраси мудири лавозимига:
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ҳадис фани ўқитувчиси Нурбаев Ҳурмухаммад Холматжонович Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири лавозимига тайинландилар:
Институт Низомига кўра, проректорлар ректор тавсиясига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Институт проректорларининг лавозим мажбуриятлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган, ректор томонидан тасдиқланган вазифалар тақсимотига асосан белгиланади.
Лавозимларга янги тайинланган ўқитувчи ва ходимларнинг фаолиятларига Аллоҳ таоло хайр ва барака насиб этсин!
👉 Ректорат
👉 Бўлимлар
ТИИ Матбуот хизмати