islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Балоғатга етмаган болалар ўз ёшига ва ўсишига кўра турларга бўлиниши ва шунга кўра таълим берилиши

Балоғатга етмаган болаларда Қуръон ёдлаб ўрганса эти ва қонига сингиб кетади. Балоғатга етмаган болалар ўз ёшига ва ўсишига кўра турларга бўлинади ва шунга кўра таълим берилади. Агар биз инсонларни неча ёшида қандай қабул қила олишини билсак уларга Қуръони каримни талим беришимиз осонлашади. Бу нарсани неча асрлардан буён олимлар ҳар хил усулда ўрганиб босқичларга бўлиб чиқишган. Мисол учун бир франциялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таълим ва тарбия тизимининг принципларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога бошқачароқ ёндашиб ва уни бошқача талқин этиб, инсоннинг улғайиб боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади:

1. Биринчи босқич − боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври.

2. Иккинчи босқич − 3 ёшидан 6 ёшигача.

3. Учинчи босқич − 6 ёшидан 9 ёшигача.

4. Тўртинчи босқич − 9 ёшидан 12 ёшигача.

5. Бешинчи босқич − 12 ёшидан 15 ёшигача.

6. Олтинчи босқич − 15 ёшидан 18 ёшигача.

Боланинг она қорнидаги ўсиш даври онанинг организмига узвий боғлиқ ҳолда кечади. Чақалоқнинг барча ҳаётий функциялари – овқатланиш, нафас олиш, нафас чиқариш, ҳаво ҳароратининг ўзгаришига ва атмосферадаги моддалар алмашинувига мослашиш ва ҳоказолар онанинг организми орқали амалга ошади.

Чақалоқнинг туғилиши сифат ўзгариш дақиқаси, ижтимоий ривожланишнинг янги кўриниши бошланадиган нуқта эканлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун туғилиш табиатнинг чақалоқ организмига кучли ларзага келтирувчи мўъжизасидир. Бунда она қорнидаги барқарор муҳитда яшаган жонзот фавқулодда янги шароитга, сон-саноқсиз хосса ва хусусиятларга эга бўлган қўзғовчилар доирасига тушади. Аввал, чақалоқ организмининг она организмидан ажралиши содир бўлиб, ижтимоий-табиий шароитларга мослашуви бошланади. Унинг мурғак организмида туб ўзгаришлар рўй беради, унда янги шароитларга кўникиш даври курашлар остида ўтади. Чақалоқ организми миқдор ва сифат ўзгаришларига, ташқи оламнинг қаршилигига, таъсирига, тазйиқига дуч келади; фазо, вақт ва ҳаракат муаммолари мутлақо бошқача тарзда унинг бош мия катта ярим шарлари пўстида акс эта бошлайди.

Демак, болани Қуръон ўрганиши ва йод олиши онага бўлиқ, ҳаттоки, оналар фарзандини тарбияси ва таълимини турмуш ўртоқ танлашдан олдин бошлашлари керак экан.

Албатта болалари Қуръон ҳофизи бўлиш истагида бўлган оналар, аввало, ўзларига аҳамият беришади, таълим олишади, Қуръон ёдлаб, ҳалол луқма ейишади.

Чақалоқ нерв системасининг юксак даражада ривожланган қисми, яъни бош мия катта ярим шарлари ташқи кўриниши билан катта одамникига айнан ўхшаса ҳам, аслида ундан кўп фарқ қилади. Одамларни ўзаро қиёсласак, ажойиб манзарани кўрамиз: миянинг оғирлиги чақалоқ танасининг саккиздан бир ва катта одамларда эса қирқдан бир қисмини ташкил этади. Чақалоқларда бош гавдага нисбатан каттароқ кўринса-да, у ҳали жуда бўш, мукаммаллашмаган бўлади.Уларнинг организми жадал суръат билан ўсиш давридан ўтади. Бу даврда чақалоқнинг оғирлиги 3–5 кг бўлишига қарамай, миясининг оғирлиги 300–350 граммни ташкил қилади, холос. Чақалоқнинг мияси ҳужайраларининг миқдори, “ариқчалар”нинг яққол кўзга ташланмаслиги, нерв ҳужайралари тармоғи жиҳатдан катта одамларнинг миясидан фарқ қилади.

Чақалоқда эшитиш сезгиси заиф ривожланган бўлса ҳам, у ҳали ўзи эшитишга мослашмаган кучли қўзғатувчиларни (товуш, қичқириқни) акс эттира олади, бироқ товуш келаётган объектни аниқ топа олмайди.

Чақалоқлик пайтдан Қуръон тинглаш ва айниқса уни ўзининг ота-онасидан эшитиши келажакда бу болага Қуръонни ёдлашга ва унга амал қилишга ёрдам беради.

ТИИ талабаси Саидакбархўжаева Ҳалима

351580cookie-checkБалоғатга етмаган болалар ўз ёшига ва ўсишига кўра турларга бўлиниши ва шунга кўра таълим берилиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: