islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сиддиқлиги ҳақида

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлудларидан икки йилу бир неча ой кейин дунёга келдилар.

У кишининг оталари Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир эди.

Оналари эса, Умму Хойр Салмаа бинти Сохр ибн амр бўлиб, Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизи эдилар.

У киши Маккаи Мукаррамада ўсиб, улғайдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу фақат тижорат учунгина бу муқаддас шаҳардан ташқарига чиқар эдилар. У киши ўз тижоратлари орқасидан катта мол-мулк топган эдилар.

Шу билан бирга, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳайру эҳсон ва мурувватлари билан ҳам жоҳилят аҳли орасида ном чиқарган эдилар. Укиши Қурайшнинг раҳбарларидан бўлиб, маслаҳат-машварат ишларида доимо иштирок этиб, кишиларнинг муҳаббатини қозонган эдилар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга Қурайшнинг хун ва қарз тўлаш ишлари топширилган эди.

Жоҳилят даврида арабларнинг марказлашган давлати бўлмаганлиги учун Макка аҳли турли вазифаларни турли қабилаларга бўлиб қўйган эди. Бир қабила кишиларни меҳмон қилишга масъул бўлса, бошқаси Кабага қарашга, учунчиси мажлис ўтказишга масъул эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабиласига анашундай вазифалардан бири – дия ва қарзлар иши топширилган эди.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам жоҳилят даврида, ҳам Ислом даврида шарафли бўган ўн кишининг биридирлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жоҳилят даврининг одамлари ичидаги энг иффатли кишилардан бири эдилар. У киши ўз ихтиёрлари билан, ўзларича хамр ичишни тарк қилган эдилар. Шунингдек, шеър айтиш билан ҳам машғул бўлмаганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу табиатан сезгир ва яхшиликка мойил бўлганликлари учун жоҳилятда ҳам иложи борича ёмонликлардан қочиб, яхшиликларга ёндошиб юрар эдилар. Шу билан бирга, “Жоҳилят ботқоғидан чиқиш мумкунми?” деган саволга жавоб ахтарган бўлсалар ҳам ажаб эмас.

Ибн Асокир Ийсо ибн Язиддан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

“Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтди:

Мен Каъбанинг ҳовлисида ўтирган эдим. Зайд ибн Амр ибн Нуфайил ҳам утирган эди. Унинг олдидан Умайя ибн Абу Солт ўтиб қолди ва:

“Қандоқсан, эй яхшилик ахтарувчи?” деди.

“Яхшиман”, деди у.

Уни топдингми?” деб сўради Умайя.

Йўқ”, деди у.

Қиёмат куни Аллоҳ амр қилмаган ҳамма динлар ёмондир. Анви кутилаётган набий бизданми, сизданми?” деди Умайя.

Мен бундан олдин кутилаётган ва юбориладиган набий ҳақида эшитган эдим. Варақа ибн Навфалнинг олдига чиқдим. У осмонга кўп назар соладиган, ичида бир нарсаларни пичирлаб юрадиган одам эди. Уни топиб, бўлган гапни айтиб бердим.

“Ҳа эй биродаримнинг ўғли, биз китоблар ва илмлар соҳибимиз. Анна шу кутилаётган набий арабларнинг энг яхши насабидан бўлади. Мен насабларни биламан. Сенинг қовминг арабларнинг энг яхши насабидан”, деди у.

“Эй амаки набий нима деди?”, дедим.

“Ўзига нима айтилса, шуни айтади. Фақат у зулум қилмайди. У зулумга аралашмайди ҳам”, деди у.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилганларида у зотга иймон келтирдим ва тасдиқ қилди”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам Абу Бакир Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг у зот билан дурустгина алоқалари бор эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари, омонатга хиёнат қилмасликлари, мурувватли эканликлари ва бошқа барча ахлоқи ҳамидаларини жуда яхши билар эдилар.

Ибн Исҳоқ қуйдагиларни зикир қлади:

“Бир куни Абу Бакир Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди ва:

“Эй Муҳаммад, Қурайшнинг сизнинг олиҳаларимизни тарк қилганингиз, ақилларимизни паст санаётганингиз, оталаримизни кофирга чиқараётганингиз ҳақида айтилаётган гаплари тўғрими?” деб сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 “Ҳа! Мен Аллоҳнинг Расули ва Набийсиман. У зот мени Ўз рисоласини етказиш учун юборди. Сени ҳақ ила Аллоҳга даъват қиламан. Аллоҳга қасамки, У Зот ҳақдир. Эй Абу Бакр , сени ёлғиз, шериги йўқ Аллоҳга, Ундан ўзгага ибодат қилмаслигинга ва доим Унинг тоатида бўлишингга даъват қиламан”, дедилар.

Сўнгра унга Қуръон тиловат қилиб, эшиттирдилар. У иқрор ҳам, инкор ҳам қилмади. Дарҳол Исломга келди.Санамларга куфир келтирди. Шерикларини отди. Ислом ҳаққини иқрор қилди. Абу Бакр мўмин ва мусоддиқ бўлган ҳолида қайтиб кетди”.

Ибн Исҳоқ Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусойин ат-Тамимийдан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйдагиларни айтдилар:

“Кимни исломга даъват қилсам, албатта, тўхташи ва иккиланиши бўлди. Фақатгина Абу Бакр кутиб турмади ва иккиланмади”.

Бу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазлларига фвзл қўшадиган ўлкан гувоҳликдир.

Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у зот билан бешта қул, икки аёл ва Абу Бакиргина борлигида кўрдим”.

Имом Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дастлаб Пайғамбар пайтларидаги ҳолати эди. У зотга биринчи бўлиб иймон келтирганлар шулардан иборат эди.

Бешта қул: Билол ибн Рабоҳ, Зайид ибн Ҳориса, Омир ибн Фуҳайро, Абу Фуқайҳа, (Сафвон ибн Умайянинг қули) ва Убайд ибн Зайид ал-Ҳабаший эдилар.

Икки аёл эса, Хадийча онамиз ва Умму Айман розияллоҳу анҳолар эдилар.

Улар билан бирга ягона ҳур эркак- Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бор эдилар. Тўғрироқ қилиб айтадиган бўлсак балоғатга етган эркаклардан биринчи бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар. Бунга барча тарихчилар ва Ислом уммати иттифоқ қилганлар. Бу ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг энг афзал саҳобий эканликларини кўрсатади.

Катта кишилардан биринчи бўлиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга келганликлари барча Ислом уммати иттифоқ қилганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу куняси исмидан ҳам машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир.

“Абу Бакр” у кишининг куняларидир.

Исмлари эса Абдуллоҳдир.

Баъзи ривоятларда айтилишича, у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмини Абдуллоҳга алмаштирган эканлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари ҳам кунялари, яъни, Абу Қуҳофа номи билан машҳур бўлганлар. Асил исмлари эса, Усмон бўлган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг энг машҳур лақаблари Сиддиқлидир. Бу лақабни олишларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир амалларини тасдиқлашга ҳар доим шошилиб турганлари сабаб бўлган. Шу билан бирга, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу доимо ўзларига содиқликни лозим тутганлар. Ислом-иймон масаласида бирор марта ҳам, салгина бўлсада иккиланиш ёки сустлик сезилмаган.

Ушбу ва шунга ўхшаш кўпгина ҳолатлар у кишининг “Сиддиқ” лақабини олишларига сабаб бўлган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг иккинчи лақаблари “Атийқ” бўлган.

У кишининг бундоқ лақабини олишлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари орқали бўлган. Буни юқоридаги имом Термизий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадиси шарифда ўргандик. Яна шу маънодаги бошқа ҳадиси шарифлари ҳам бор.

 

Тошкент ислом институти

талабаси Мухторов Исроил

 

356800cookie-checkАбу Бакр розияллоҳу анҳунинг сиддиқлиги ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: