Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва балоғат фани ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талаба қизлар ўртасида “Араб тили – жаннат тили” шиори остида араб тили мусобақаси ўтказилди.
1-4 курс талабаларидан ташкил топган “Фотима Самарқандия”, “Робия ал-Адавия”, “Хадича бинт Абдуссалом”, “Фотима уммул Бухорий” номли жамоалар “таржима ва таркиб қилиш”, “араб тилидаги топишмоқларни топиш”, “ҳикматлар дурдонаси”, “араб тилида ҳаётимни ўзгартирган қисса” шартлари асосида мусобақалашдилар.
Мусобақани Ўқув ишлари бўйича проректор, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбаев, Кундузги таълим факультети декани, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ибодулла Ахроров, “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, кафедра ўқитувчилари Иззатуллоҳ Юлдошев, Камолиддин Маҳкамов ва Самариддин Аҳмедов ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида баҳолаб бордилар.
Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 2-курс талаба қизларининг “Фотима Самарқандия” жамоаси;
2- ўрин: 1-курс талаба қизларининг “Робия ал-Адавия” жамоаси;
3- ўрин: 4-курс талаба қизларининг “Фотима уммул Бухорий” жамоаси;
4- ўрин: 3-курс талаба қизларининг “Хадича бинт Абдуссалом” жамоаси.
ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси
Маҳкамова Озода