islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

1439 бетли 6 та китобни ўқиб тугатган талаба қиз ноутбук билан тақдирланди

Тошкент ислом институтида “Январь – “Араб тили  ва балоғат фан ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талаба қизлар ўртасида “Китоб – севимли дўст” шиори остида китобхонлик викторинасини ўтказилган эди.

Ушбу танлов тақдим қилинган китоблар рўйхати асосида бўлиб ўтди. Рўйхатда кўрсатилган китобларнинг ҳаммасини ёки баъзисини тўлиқ мутолаа қилган талабалар Тиллар кафедраси устозлардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Натижада энг юқори балл олган тўртта китобхон талаба ноутбук, планшет ҳамда телефон совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга кафедра томонидан викторинада иштирок этган барча талабалар тақдирландилар.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: 1-курс талабаси Муротова Нодира 6 та китоб – 1439 бет ўқиган, 90 балл – ноутбук;

2- ўрин: 4-курс талабаси Солиева Муслима 4 та китоб – 1876 бет ўқиган, 85 балл – планшет;

3- ўрин: 2-курс талабаси Зиннура Наимова 7 та китоб – 1093 бет ўқиган, 80 балл – ошхона жиҳози;

4- ўрин: 2-курс талабаси Баракаева Моҳибону 5 та китоб – 718 бет ўқиган, 75 балл – ошхона жиҳози;

5-ўрин: 1-курс талабаси Мухаммадназирова Ҳусния 4 та китоб – 324 бет ўқиган, 60 балл – ошхона жиҳози.

ТИИ Матбуот хизмати

366100cookie-check1439 бетли 6 та китобни ўқиб тугатган талаба қиз ноутбук билан тақдирланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: