islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Тошкент ислом институти Кенгашининг 04-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди.

Мажлисда кун тартибидаги муҳим масалаларни 22 та аъзодан иборат Кенгаш иштирокчилари кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари ҳамда Кенгаш қарорларининг бажарилиши, фуқаролар мурожаатлари; 2022-2023 ўқув йили 1-ярим йиллик якунлари таҳлили ва ўқув соатларининг бажарилиши; маънавий-маърифий ишлар режаси ижроси юзасидан 2022-2023 ўқув йили биринчи ярим йиллик якуни ҳамда 4-курс талабаларининг педагогик амалиёти натижалари; талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлик ҳолати; янги ўқув адабиётлари яратиш режалари каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли масалаларда, Кенгаш аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш; раҳбар, профессор-ўқитувчи, ишчи-хизматчи ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозим йўриқномасини тасдиқлаш; Институт Касаба уюшмаси қўмитасининг 2021-2022 ўқув йилидаги фаолияти ҳисоботи ва 2022-2023 ўқув йили иш режасини тасдиқлаш; Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси Фиқҳ фани катта ўқитувчиси Яҳё домла Раззақов томонидан тайёрланган ўқув қўлланмани нашрга тавсия этиш; талабага академик таътил бериш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Институт Кенгаши ўқув йили давомида ҳар икки ойда бир маротаба ўтакизилиб, ректор раислигида аъзолар раҳбар ҳодимлар ва профессор-ўқитувчилар орасидан сайлаб олинади.

ТИИ Матбуот хизмати

372760cookie-checkДолзарб масалалар муҳокама қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: