islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Касаба уюшмаси ходимлар ижтимоий ҳимояси кафолатидир

Тошкент ислом институти Касаба уюшмаси қўмитаси 2022 йил 8 январда ташкил этилган. Касаба уюшмаси қўмитасининг таркибий тузилмасига мувофиқ кафедра ва бўлимлар тавсиясига кўра сайланган 19 нафар вакил-делегати мавжуд.

Институт Касаба уюшмаси аъзоларининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгашига аъзо бўлинди ҳамда 2022-2024 йиллар учун жамоа шартномаси ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Касаба уюшмаси қўмитаси учун махсус бланка, юмалоқ муҳр тайёрланди ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасининг таркибий тузилмаси ва йиллик ҳаражатлар сметаси ишлаб чиқилди, алоҳида банк ҳисоб рақами очилди.

Институт Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот даврида қуйидаги ишларни амалга оширди:

  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 15 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлар учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Living Stone” масканида 3 кун дам олиш тадбири ташкиллаштирилди
  • Шунингдек, сана муносабати билан институтда кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган профессор-ўқитувчи ва ходимларга “Анҳор Локоматив” боғида фарзандлари билан дам олишлари учун хомийлар томонидан 20 дона ваучер берилди;
  • Профессор-ўқитувчи ва ходимлар учун арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди;
  • Профессор-ўқитувчи ва ходимлар меҳнат таътилида соғлиқларини тиклаш, санаторийларда даволаниш ва дам олиш учун Зомин, Ботаника, Турон, Бўстон сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилди.
  • 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан шахмат, шашка, стол тенниси, кураш ва тош кўтариш спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар институт Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тақдирланди.

ТИИ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Шоғиёс Шаджалилов

372930cookie-checkКасаба уюшмаси ходимлар ижтимоий ҳимояси кафолатидир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: