islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳажарул асвадни ўғирланиши ва парчаланиши

Ҳижрий 317 йил, Зулҳижжанинг 8 сана, милодий 929 йилида Маккадаги Масжидул Ҳаромда кўп сонли мусулмонлар Каъба атрофида тавоф қилаётган бир вақтда “Қарматийлар” масжидга бостириб кирдилар.

Баҳрайнда пайдо бўлган қарматийлар фирқаси асосчиси куфалик Ҳамдон Қарматдир. Шиа исмоилий арбобларидан Ҳусайн ал-Аҳвозий вафот қилгач, Ҳамдон бошқарувни ўз қўлига олди.

Қарматийлар масжидга кириб, зиёратчиларни ўлдиришни бошладилар. Кўп сонли мусулмонлар ўлдирилди.

Шундан сўнг Қарматий террорчилар ўлдирилган мусулмонларнинг жасадларини тўплаб, уларни зам-зам қудуғига ташлаб қудуқни ёпиб қўйишди. Аммо жасадлар жуда кўп эди, қудуқни тўлдириб, қолган зиёратчиларни ҳовли ва масжиднинг ўзига дафн этишди.

Бундан ташқари, қарматийлар раҳбари Абу Тоҳир Сулаймон қора тошни Каъбадан ажратиб олишни буюрди ва Ҳажарул асвадни ўзининг Баҳрайндаги Ахса ерларига олиб кетди.

Абу Тоҳир Ҳажарул асвадни ўз юртига олиб келгач, у ерда бир бино қуриб, уни “Каъба” деб атади ва унга қора тошни ўрнатди. Мусулмонларни унинг атрофида айланиб тавоф қилишга ундади, лекин барча мусулмонлар томонидан унинг қилмиши рад этилди.

Орадан 22 йил ўтиб, 951 йили Қарматийларнинг ўзлари Ҳажарул асвадни қайтармагунча ҳеч ким қора тошни Маккага олиб келишга эриша олмадилар.

Хажарул асвад бўлакланган холда қайтарилди. Унинг бўлак парчалари бирлаштирилиб Каъбага ўрнатилди. Ҳозирда ўша 7та бўлак елим билан бирлаштирилиб, атрофи кумуш қобиқ билан ўралган. Кумуш қобиқ тошни мустаҳкам тарзда ҳимоялайди. Ибн Касир ўзининг “Бидоя ван ниҳоя” китобида қора тошнинг бўлакланган бошқа парчалари топилмаганини таъкидлайди.

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари 

кафедраси катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев

372650cookie-checkҲажарул асвадни ўғирланиши ва парчаланиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: