islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмий мақолалар савияси ўсиши иқтибослар сони ошишига боғлиқ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари учун “Интернет сайтларидаги илмий мақолалардан иқтибос олиниш индекси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Илмий тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси тадқиқотчиси Жавоҳир Собиров таклиф этилди.

 

Семинар-тренингда институт профессор-ўқитувчиларига Google Akademik ва https://scholar.google.com каби бошқа платформалар орқали рўйхатдан ўтиш, у ерга мақолаларни жойлаштириш бўйича тавсия ва фикр мулоҳазаларини билдирди. Илмий мақолаларни платформа орқали индекслаш учун зарур бўлган жараёнлар борасида маълумот берди.

Илмий мақолаларни асосан хорижий тилда, жумладан, араб тили, инглиз тили, турк тили ва бошқа тиллар ёзиш тавсия этилди.

Профессор-ўқитувчилар илмий мақолаларини интернетга жойлаш орқали илм оламида турли янгиликлардан хабардор бўлиши билан бирга дунё олимлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, бугунги кунда дунё тажрибаси, машҳур олимлар ўзларининг илмий мақоларини индекслашда нималарга эътибор қаратаётганлиги ҳақида сўзлаб берди.

ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил

этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев

373790cookie-checkИлмий мақолалар савияси ўсиши иқтибослар сони ошишига боғлиқ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: