islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб аҳлоқ қойдаси

  1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
  2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
  3. Фикрларини қабул қилиш.
  4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
  5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
  6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
  7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
  8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
  9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
  10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга солиб туриш.
  11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
  12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
  13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
  14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
  15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
  16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
  17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
  18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
  19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
  20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
  21. Уларга овозни баландлатмаслик.
  22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
  23. Улардан аввал овқатланмаслик.
  24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
  25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
  26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
  27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
  28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
  29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
  30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
  31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
  32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
  33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
  34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
  35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Ота-она асли ўзи катта бойлик “ота-онам бой деб эмас, бор деб қувон” Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

Отанинг дуоси самога етар,

Онанинг ноласи Худога етар,

Ким қилса иккисин пойини тавоф,

Фақат, ўша фарзанд муродга етар!

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

ТИИ “Ижтимоий фанлар”

                                                                             кафедраси кабинет мудири 

Мавлянкулов Мурод

383640cookie-checkОта ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб аҳлоқ қойдаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: