islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломий атамалар рус тилига тўғри таржима қилиняптими?

Тошкент ислом институтида “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Умида Ҳафизова 1-курс талаба қизлари учун “Употребление исламских терминов по теме Рамадан» (Рамазонга оид исломий атамаларни қўллаш) мавзусида очиқ дарс ўтди.

Дарснинг асосий мақсади диний атамаларни рус тилига тўғри таржима қилишда осон ва самарали усуллардан фойдаланиш кўникмасини оширишдан иборат бўлиб, таржима қилишдаги илмий усуллар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Дарснинг асосий ғоясини очиб бериш учун шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Ю.Крачковский, Г.Саблуков ва Э.Кулиев томонидан ўгирилган “Қуръони карим” маъноларининг рус тилидаги таржималаридан фойдаланилди. Жумладан, Рамазон рўзасига доир Бақара сурасининг 183, 184 ва 185-оятлари  маънолари таржималарида ишлатилган диний атамалар таҳлил қилинди.

Дарсда кундузги таълим факультети декани И. Аҳроров ва кафедралар устозлари қатнашдилар. Устозлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

ТИИ Тиллар кафедраси

катта ўқитувчиси Саодат Валиева

383580cookie-checkИсломий атамалар рус тилига тўғри таржима қилиняптими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: