islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имомлик ҳам шарафли, ҳам масъулиятли

Олимларнинг, имомларнинг талаба-ёшлар билан учрашиб, уларга йўл-йўриқ ва тавсиялар бериши навқирон авлод вакилларини янги-янги марралар сари ундайди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б. Абдуқаҳҳор домла Юнусов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, талабалар билан учрашди.

“Ҳозирги кунда дин ходими олдида турган муҳим вазифалар” мавзусидаги давра суҳбатида ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректор Умиджон домла Ходжаев ва кундузги таълим тизими талабалари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, имомлик шарафли, айни пайтда масъулиятли вазифадир. Зеро, ҳадиси шарифда: “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).

Суҳбат асносида толиби илмларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида илмга чанқоқ, ҳар жиҳатдан энг фаол, билимдон бир нафар талабанинг тўлов-шартнома пулини Абдуқаҳҳор домла Юнусов тўлашини маълум қилди. Албатта, бундай рағбат ёшларнинг илм ўрганишга бўлган иштиёқини янада оширади.

Тадбир сўнгида ректор М.Муҳаммадсидиқов давра суҳбатидаги иштироки учун  А.Юнусовга миннатдорчилик сифатида ташаккурнома топширди.

ТИИ Матбуот хизмати

383980cookie-checkИмомлик ҳам шарафли, ҳам масъулиятли

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: