Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Маҳкамованинг “Балоғат” фанидан 2-курс талаба қизлари учун “Таъриф ва танкир” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Дарснинг асосий мақсади Балоғат фанидаги муайян ва аниқ ҳолатда ишлатилган сўзлардан асосий мақсад ва маъно нималигини кўчма маънолардан ажрата олиш ва тўғри талқин қилишда самарали усуллардан фойдаланиш кўникмасини оширишдан иборат бўлди. Унда таржиманинг илмий усуллари ҳам кўрсатиб ўтилди.
Дарснинг асосий ғоясини очиб бериш учун Араб тилидаги “Дурусул балоға” китобининг шарҳи “Шумусул Бароъаҳ” китобидан ва Умар ибн Алавийнинг араб тилида ёзилган “Ал-Балоға” китобидан фойдаланилди. Жумладан, “маърифа ва накира” исмларни асосий ва кўчма маъноларида ишлатилган Қуръон оятлари, ҳадислар, тарихий воқеалар ва диний қасидалар мисол тариқасида кўриб чиқилиб таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳаётий мисоллар билан ёритилиб мавзуни мустаҳкамланди.
Дарсда Ўқув ишлар бўйича проректори Ё.Бухарбаев ва Тиллар кафедраси устозлари қатнашдилар. Устозлар дарсни таҳлил қилиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
ТИИ “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси
Саодат Валиева