islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хотин-қизлар Республика тарғибот гуруҳи Олий маъҳадда

Маълумки, Дин ишлари бўйича қўмита таркибида аёллар билан ишлаш бўлими мавжуд бўлиб, ушбу йўналишдаги ишларни назорат қилувчи раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилган. Қўмита ҳузурида Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика тарғибот гуруҳи фаолият юритмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Республика тарғибот гуруҳи 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 223-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги муаммоли маҳаллаларда, бозор ва таълим муассасаларида маънвий-маърифий суҳбатлар ўтказиб келмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбири Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти аёл-қизлари учун ҳам ташкил этилди.

Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, Республика тарғибот гуруҳи аъзоси Ф.Абдураҳимова, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси И.Аҳмедова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудираси в.в.б., Республика тарғибот гуруҳи аъзоси М.Абдуллаева, психолог Н.Иргашева, Олмазор тумани Тарғибот гуруҳи раҳбари М.Алибоева, Ҳазрати Имом маҳалласининг фаол аёллари ва талаба қизлар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирини ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди.

Дастлаб, янги таҳрирдаги Конституцияда аёл-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлайдиган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, 30 апрелда янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш учун ўтказиладиган “Референдум-2023”да талаба қизлар ҳам фаол иштирок этиш таъкидланди.

Тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар, “Темир дафтар”даги аёлларга кўмаклашиш, хулқи ёмон аёллар билан ишлашни самарали ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилиниб, талаба қизлар ҳам мана шундай ижтимоий йўналишларда ҳамкор ва ёрдамчи бўлишлари бўйича тавсиялар берилди.

Конституциянинг янги таҳрирининг 58-моддасида давлат жамият ва давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида аёллар ва эркаклар учун ҳуқуқ ва имкониятларнинг тенглигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиши белгиланган.

Ўзбекистон томонидан 2022–2026 йилларда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича миллий дастур қабул қилинди, унда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Давлат аниқ фанлар, технология ва ҳуқуқ соҳасида таҳсил олаётган талаба қизларнинг улушини ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача оширишни режалаштирмоқда. Бунинг учун ҳар йили талаба қизлар учун квоталарнинг камида 50 фоизи ушбу фанларни ўрганиш учун мўлжалланган бўлади. Шу билан бирга, давлат магистратурада ўқиётган қизларнинг шартномалари миқдорини бюджетдан қоплайди. Сўз жами 23 миллиард сўм оладиган 200 минг талаба қиз ҳақида бормоқда.

Тадбир якунида психолог Н.Иргашева аёл-қизлар муаммолари билан ишлаш бўйича психологик методлардан намуна ва кейсларни намойши қилди.

ТИИ Матбуот хизмати

384591cookie-checkХотин-қизлар Республика тарғибот гуруҳи Олий маъҳадда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: