islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талаба қизлар билан очиқ мулоқот

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов талаба қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиғи Маъмуржон Мамаюсупов ҳамда талабалари иштирок этдилар.

Мулоқотда ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов асосий кириш сўзини айтгач, ўз йўналишлари бўйича проректорлар ҳам фикр-мулоҳазаларини талабаларга баён қилдилар.

Учрашувда ўқув жараёнлари, тўлов-контракт масалалар ва тартиб-қоидалар бўйича маълумот берилди. Шунингдек, талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва муаммолар муҳокама қилинди, толиби илмларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда мақсадлари тангланди.

Ректор М.Муҳаммадсиддиқов институтнинг илмий даражасини ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумот берди. Мана шу жараёнларда аёл-қизлар ҳам четда қолмаслиги, олималар сифатида улар ҳам илмий фаолиятга ўз ҳиссаларини қўшиш кераклигини таъкидлади.

Магистратура, докторантура босқичларини тамомлаш, толибаларни шу таълим босқичларига тарғиб қилиш, мавзуларни танлаш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва жадаллаштириш чора-тадбирлари борасида ўз тавсия ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, суҳбатда институт фаолиятини такомиллаштиришда аёл-қизларнинг ўрни, мавжуд муаммолар, талаба қизларнинг истиқболи ҳамда уларнинг жамиятдаги фаолиятларини янада жонлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, Олий маъҳад кундузги таълим тизимида талаба қизлар 4 йил таҳсил олиб, битирувчилар юртимиздаги бош имом хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, отинойи каби вазифаларга, шунингдек олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи лавозими бўйича ишга тақсимот қилинадилар.

Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

ТИИ Матбуот хизмати

385600cookie-checkТалаба қизлар билан очиқ мулоқот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: