islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Инсоният душмани шайтонга қандай ғазаб қилмоқ керак

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда турганларида: «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», деяётганларини эшитдик.

Сўнгра: «Сени Аллоҳнинг лаънати ила лаънатлайман»‚ деб уч марта айтдилар ва худди бир нарсани олгандек, қўлларини чўздилар.

Намоздан сўнг у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Намозда айтган гапингизни эшитдик. Бундан олдин шунга ўхшаш гап айтганингизни эшитмаган эдик. Қўлингизни узатганингизни ҳам кўрдик», дедик.

У зот шундай дедилар:

«Аллоҳнинг душмани иблис оловдан бир учқун олиб келиб, юзимга урмоқчи бўлди. Шунда уч марта «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», дедим. Сўнгра «Сени Аллоҳнинг батамом лаънати ила лаънатлайман» деб уч марта айтдим. У ортга чекинмади. Кейин уни тутмоқчи бўлдим. Агар биродаримиз Сулаймоннинг дуоси* бўлмаганида, уни боғлаб қўярдим, Мадина аҳлининг болалари уни ўйин қилишар эди». (Намоз ичидаги бу ҳаракатлар фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хосдир) (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

*Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳ  таолодан ўзигагина хос бўлган қудратни сўраб дуо қилган:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّن بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан» (Сод сураси, 35-оят).

Аллоҳ таоло у зотнинг дуосини ижобат этди ва:

فَسَخَّرْنَا لَهُ الرِّيحَ تَجْرِي بِأَمْرِهِ رُخَاءً حَيْثُ أَصَاب وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍَ وَآخَرِينَ مُقَرَّنِينَ فِي الْأَصْفَادِ

«Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб бўйинсундирдик», дедилар (Сод сураси, 36-38 оятлар).

Термиз шаҳар “Ҳаким Термизий” жоме масжиди

имом ноиби Ҳабибуллоҳ Саидов

386220cookie-checkИнсоният душмани шайтонга қандай ғазаб қилмоқ керак

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: