Ҳозирги замон илм –фани ривожланиб ернинг етти қаватдан иборат эканлигини аниқлади. Ҳозирги замон фан ютуғига кўра ер қуйидаги етти қаватдан иборат:
- Гидросфера;
- Литосфера;
- Астоносфера;
- Мантия (устки қават);
- Мантия (ички қават);
- Суюқ ядро қавати;
- Қаттиқ ядро қавати.
Аслида Аллоҳ таоло эса ернинг етти қават эканлигини бундан бир минг тўрт юз илгари инсониятга хабарини берган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди:
“Аллоҳ таоло етти қат осмонни ва ердан ҳам шунчасини яратган Зотдир. Унинг амри улар орасига тушиб туради. Бу сизлар Аллоҳ ҳамма нарсага қодирлигини, Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз илми билан ўраб олганини билишингиз учундир”(Тавба сураси, 12-оят). Бу оятнинг тафсири ҳақида “Қуръонда ўн беш аср олдин хабар қилинган баъзи илмий ҳақиқатларнинг ҳозирги давримизга келиб, илм-фан ва технология тараққиёти натижасида маълум бўлиши каламуллоҳнинг илоҳий мўъжизаларидандир.
Албатта, Қуръон илмий иш эмас. Аммо аксар оятларда келтирилган кучли англатиш воситалари ва юксак ақл даражасидаги илмий тушунчалар вақт ўтиши билан замонавий илм-фан томонидан кашф қилиниб тасдиқланди. Дунё тузилишининг кўп масалалари Аллоҳ томонидан ҳали инсон уларнинг моҳиятини тушуна олиш даражасида бўлмаган бир даврда нозил қилинди. Инсониятнинг фалакшунослик, физика, ва биология каби фанлар бўйича билими жуда оз эди. Бу билимларнинг Қуръон нозил бўлган замонда илмий асослана олмагани Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканига яна бир марта далолат қилади” дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига бўлган иймон ва эътиқодда собит қадам айласин!
Руҳиддин Акбаров,
ТИИ Модул таълим тизими талабаси