islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ёшларни тажовузкор ғоялардан асраш – давр талаби

Ислом динида фарзанднинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Маънавий тарбия орқали ёшларда яхши ахлоқ, шижоат, раҳмдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади. Ватан келажаги, инсон бахт-саодати учун қайғурар эканмиз, ёшлар тарбиясини издан чиқарувчи ёт таъсирлардан, тажовузкор ғоялардан ёшларни ҳимоялаш, ахборот таҳдидларига қарши тура оладиган маънавий куч ҳосил килиш – бугун сув ва ҳаводек зарур. Фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Зеро, мустаҳкам имон-эътиқод ёшларнинг замон синовларидан ўтишида суянч ва таянч бўлади. Шунда дуч келган ҳаётий ва маънавий муаммоларга жавоб бера олади.

Ёшлар турли ахборот хуружларига берилмаслиги учун уларда мустаҳкам, соғлом эътикодни шакллантириш зарур. Фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Куръон оятлари мазмун-моҳиятидан ҳам кўриш мумкин,

жумладан: “Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз, унда дағал ва қаттиққўл, Аллох буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган,фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)” (Таҳрим сураси, 6 оят).

Мазкур оят шарҳида инсон аҳли аёли ва фарзандларини ҳам доимо эътиборда тутиши, бунда факат моддий таъминот билан чекланиб колмасдан, уларнинг имон-эътикоди ҳам мустаҳкам бўлишига ҳаракат килиши лозим, деб алоҳида таъкидланади.

Ақидаси соғлом бўлмаган фарзанднинг адашиб кетиш эҳтимоли кўп бўлади.

Айниқса, ғоялар кураши авж олган бугунги кунда фарзандлар эътиқодига тажовуз солаётган таҳдидлар қаторида динни ниқоб қилиб, қадриятларни оёқости қилишга уринаётган бузғунчи ҳаракатларнинг фаолияти жиддий ташвиш уйғотмокда. Бундай кучлар фарзандлар онгини забт этиш мақсадида ҳар қандай қабиҳ йўллардан фойдаланишга уринмокда.

Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ пайдо бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантиришимиз, тажовузкор ғоялардан асрашимиз, бундан давлат ва жамият, ота-оналар кўпроқ манфаат кўришини ҳар бир маҳаллада тарғибот-ташвиқот орқали етказишимиз зарур.

Ёшларда интернетдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг ишончли манбалар асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, зарарли маълумотларни инкор эта билиш идрокини ҳосил килиш ғоят муҳим. Ҳар бир ёш маълум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларнинг моҳиятини тушуна олиш кобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Бу ишни аввало, ўзининг такдири, келажаги олдидаги масъулияти деб билса, иккинчидан, Ватани олдидаги бурчи сифатида тушунмоғи лозим.

Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифадир, ўсиб келаётган ёш авлодни диний-миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.

Бугун фарзандининг истиқболини, ёрқин келажаги порлоқ бўлишини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер ўйинлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас, энг аввало, ота-оналаридан,бобо-момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатга чақирувчи яхши китоблардан олсин.

Янгийўл туман “Имом Султон”

жоме масжиди имом хатиби

Одилжон Нарзуллаев

405690cookie-checkЁшларни тажовузкор ғоялардан асраш – давр талаби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: