islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Аҳли сунна вал жамоа”га мухолиф бўлманг

“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.

Адашган тоифалар “Аҳли сунна вал жамоа” ва унинг мазҳабларини инкор қилиб, уларга мухолифлик қилмоқдалар.

Аслида, ҳар бир мўъмин-мусулмон ўзига Аҳли сунна вал жамоа лозим тутиши керак. Бу ҳақда “Танвир” муаллифи Имом Таҳовий (раҳимаҳуллоҳ)нинг бундай деганини нақл қилганлар:“Айрим муфассирлар бундай деганлар: “Эй, мўъминлар! Аҳли суннат ва жамоат деб аталган нажот топувчи тоифага эргашишни ўзингизга лозим тутинг! Чунки, Аллоҳ таолонинг ёрдами, ҳифзу ҳимояти ва тавфиқи уларга мувофиқ яшамоқдадир. Хор-зорлик, ғазаб ва бенасиблик эса уларга мухолиф бўлмоқдадир. Ушбу нажот топувчи тоифа бугун тўрт мазҳабда жам бўлган. улар Ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардир. Кимки ушбу тўрт мазҳабдан ташқари чиқса, у бидъат ва бахтсизлар аҳлидан бўлади!

Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом бўлишимизни насиб қилсин!

ТИИнинг Модуль таълим тизими

талабаси Р. Акбаров

406360cookie-check“Аҳли сунна вал жамоа”га мухолиф бўлманг

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: