islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тўғри овқатланиш илм олишни осонлаштиради

Халқаро шифокорлар куни муносабати билан талаба қизлар билан “Саломатлик ва психология” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда врачлар малака ошириш институти “Валеология” кафедраси ўқитувчиси Нугманова Индира Маратовна қатнашиб, шу мавзуда устоз ва талаба қизларга маълумот берди.

Суҳбатнинг биринчи қисмида Индира Маратовна тўғри овқатланиш, озиқ-овқатларни ёш болалар ва катталар учун тўғри танлай билиш, фаслга қараб кундалик таомланишни тартибга солиш ҳамда сунъий маҳсулотлардан чекланиб кўпроқ табиий неъматлардан тановул қилиш зарурлигин таъкидлади.

Тўғри овқатланиш орқали инсон танаси соғлом бўлиш билан бирга қон айланиши, овқат ҳазм бўлиши яхшиланади ва мияга меъёрда қон етиб бориши натижасида талабаларда чарчоқ бўлмайди, тетиклик ошиб, олаётган илмлар хотирада мустаҳкам сақланади ва таълим олишни осонлаштиради.

Шунингдек, ҳозирги кун учун янги бўлган, лекин оммавий тус олган психосоматика ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

Давра суҳбатининг иккинчи қисми устоз ва талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, керакли тавсияларни олдилар.

 

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор

С. Валиева

407630cookie-checkТўғри овқатланиш илм олишни осонлаштиради

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: