islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар ўртасида Сийрат танлови ўтказилди

Робиъул ойи муносабати билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Расулуллоҳ умматимиз» сийрат танлови ўтказилди.

Проректорлар, Сийрат фани катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин ва кафедра устозларидан иборат ҳакамлар ҳайъати 19 нафар иштирокчи талабаларнинг илмларини баҳоладилар.

Якуний ҳисоб-китобга кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Рихсибоев Абдулазим, 2-курс талабаси;
2-ўрин: Қодиров Абдулазиз, 4-курс талабаси;
3-ўрин: Икромжонов Абубакр, 4-курс талабаси.

Талабалар ўртасида ўтган мазкур якка тартибдаги мусобақа ғолиблари 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган гуруҳлар ўртасидаги асосий мусобақада тақдирланадилар.

ТИИ Матбуот хизмати

407641cookie-checkТалабалар ўртасида Сийрат танлови ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: