islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

АБУ ҲАНИФАНИ  ФИҚҲ ВА ҲАДИСДАГИ ЎРИНЛАРИ

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳни асл исмлари Нўмон ибн Собитдир.  Ҳижрий 80 йилда  Абдулмалик ибн Марвон халифалик даврларида Куфа шаҳрида туғилганлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан ҳисобланадилар. Чунки улар саҳоба Анас розияллоҳу анҳуни кўрганликлари тўғрисида саҳиҳ ривоят бор.

قال محمد بن سعد   حدثنا سيف بن جابرأنه سمع أبا حنيفة يقول  رايت انسا  رضي الله عنه

Муҳаммад ибн Саъд айтадилар: “Сайф ибн Жобир бизга Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ: ,,Мен Анас розияллоҳу анҳуни кўрдим.” деганларини эшитганини айтди.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан, Иброҳим Нахаий ва бошқалардан фиқҳ илмини 15 йил таълим олдилар.

Бошқа бир риёятлар, 18 йил дейилган. Ҳаммоднинг суҳбатларида 10 йил бўлдилар. Абу Ҳанифа у кишининг сўзларини ва масалаларини энг кўп ёдда сақлаган киши эдилар.

Абу Ҳанифанинг фиқҳ илмига қизиқишларини яна бир сабаби, у кишини оталари билан ҳаж қилишлари бўлган. Абу Ҳанифа айтадилар, мен 80 ҳижрийда туғилдим. Отам билан ҳижрий 96-йилда ҳаж қилдим. Масжидул-Ҳаромга кирганимда катта дарс ҳалқасини кўрдим. Мен Отамга: ”Бу кимнинг дарс ҳалқаси?”, дедим. Отам: “Бу Абдуллоҳ ибн Ҳарис ибн Жузи Забийдийнинг дарс ҳалқаси. Бу киши Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобаларидан ҳисобланадилар”, – деди. Мен уни олдига яқинлашиб, шундай деётганларини эшитдим: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ васаллам шундай деганларини эшитганман: “Ким Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлса , Аллоҳ  унинг ғамига кифоя бўлувчидир”

Абу Ҳанифани етук олим ва мужтаҳид экани тоғрисида кўплаб олимлар фикр билдирганлар. Жумладан:

Абу Бакр ибн Айёш айтадиларки, Нўмон ибн Собит замонасининг фақиҳи эди.

Шаддод ибн Ҳаким айтади, замонасида  Абу Ҳанифадан кўра илмлироқ кишини кўрмадим.

Ҳулвоний айтадилар: Мен Абу Осим ан-Набилга: “Абу Ҳанифа фақиҳроқми ёки Суфён ас-Саврийми?“ деб сўраганимда, у киши: ”Абу Ҳанифа фақиҳроқ эди” ,- деб жавоб бердилар.

مزني سمعت  الشافعي يقول الناس عيال على أبي حنيفة في الفقه

Музаний айтдики: Имом Шофеий шундай деганини эшитдим: “Инсонлар фиқҳда Абу Ҳанифага қарамдирлар. Имом Шофеъий ўзлари фиқҳда етук олим бўла туриб, Абу Ҳанифани ўзларидан кўра фақиҳроқ эканликларини эътироф қиляптилар.

Абу Ҳанифа нафақат фиқҳ илмида балки, ҳадисда ҳам моҳир бўлган. Фиқҳ илмини Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан, Маккада Ато ибн Абу Рабоҳдан ҳадис эшитиб таълим олганлар. Абу Ҳанифа ҳадис борасида шундай дейдилар: Бир киши ҳадисни айтишлиги жоиз бўлмайди , фақатгина эшитган нарсасини ўша вақтдагидек ёдлаб айтсагина мумкин деганлар.

Абу Ҳанифанинг муҳаддис бўлишлари тушларида аён бўлади. Абу Яҳё Ҳаммоний айтадиларки, Абу Ҳанифани шундай деганларини эшитдим: “Мен тушимдан жуда ҳам қўрқдим. Тушимда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини ковлаётган эканман. Сўнгра Басра шаҳрига келдим. Бир кишига тушим тўғрисида Муҳаммад ибн Сийриндан сўрашлигини айтдим. Ибн Сийрин: Бу киши Расулуллоҳнинг хабарларини тарқатади. Бошқа бир ривоятда, Бу киши нубувват илмини тарқатади” деб тушнин таъбир қилганлар.

Буюк муҳаддислардан Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: Агар Аллоҳ мени Абу Ҳанифа ва Суфёнга йўлиқтирмаганда, бидъатчи бўлиб кетардим.

يحيى ابن آدم سمعت الحسن بن صالح  يقول : كان أبوحنيفة فهما بعلمه  مثبتا فيه إذا صح عنده الخبر عن رسول الله  لم يعده غيره

Яҳё ибн Одамдан ривоят қилинади, Ҳасан ибн Солиҳ шундай деяётганларини эшитдим: “Абу Ҳанифа илмда фаҳмли, унда собит турадиган киши эди. Агарда унинг ҳузурида Расулуллоҳдан келган хабар саҳиҳ дейилса, у хабарни бошқа одамдан сўралмас эди.

Абу Ҳанифанинг ўғиллари  Ҳаммод ҳам кўп ҳадисларни оталаридан ривоят қилганлар. Мисол учун: “Мақоми-Маҳмуд ва катта шафўат хусусидаги ҳадиснинг санадида, Ҳаммод Абу Ҳанифадан, у Атий ал-Ирфий, у Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Кечаси қойим бўлиш тўғрисидаги ҳадис санадига қарасак ҳам Ҳаммод Абу Ҳанифадан, у Абдураҳмон ибн Ҳазмдан, у Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Демак хулоса қиладиган бўлсак, юқорида зикр қилинган Абу Ҳанифа ҳақларидаги тобеинлар сўзлари ва ўғиллари Ҳаммод санадидан билинадики, Абу Ҳанифа нафақат фиқҳ илмида балки, ҳадис илмида ҳам етук олим бўлганлар.

Буюк фақиҳ ва муҳаддис Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 150 йилда Боғдод қамоқхонада вафот этдилар. Хайрузонга дафн қилиндилар. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ у зотнинг вафотлари тўғрисида: “У зот ҳижрий 150 йил шаввол ойининг ўртасида вафот этдилар” ,- деганлар.

Тошкент ислом институти талабаси
Воҳидов Ҳасанбой

407620cookie-checkАБУ ҲАНИФАНИ  ФИҚҲ ВА ҲАДИСДАГИ ЎРИНЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: