islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳалоллик инсоннинг шиори

Дарҳақиқат, инсон ҳалол меҳнат билан улуғ савоблар ва олий даражаларга эришиши мумкин. Бу ҳақиқатни тӯғри англаб, ӯз ҳаётларига татбиқ қилган ота -боболаримиз илмли, ӯз касбининг устаси бӯлишган. Улар ишбилармон ва тадбиркорларни қадрлашган. Агар инсон ёшлигиданоқ илм ӯрганмаса, касб – ҳунар эгалламаса, ҳаётда тамагирлик ва хорликка дуч келиши, бошқаларга ҳасад қилиши, боқимандаликка ӯрганиб қолишини яхши билишган. Фарзандларининг илм олиши ва касб – ҳунар эгаллашлари учун ҳамма шароитларни қилиб беришган. Уларга моддий ва маънавий жаҳатдан кӯмакдош бӯлишган. Аждодларимиз ҳалол меҳнат билан рӯзғор тебратиб ёш авлод вакилларига намуна бӯлишган.

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий ӯзларининг “Ҳар бир нарсанинг зеб – зийнати бор, йигитликнинг безаги касбдир”, деган эди.

Демак инсон фарзандларига ҳунар ӯргатмоғи мақсадга мувофиқ экан.

Бархурдор ибн Маҳмуд айтганларидек:

Кимнинг касб – кори бӯлса, номи чиқар,Ҳунарсиз унутилар, номсиз йитар.

Инсон бирон ҳунар эгаси бӯлса, уни ҳамма танийди, эътиборга тушади.Одамларнинг эҳтиёжларини қондиргани учун қадрли, каттаю кичикнинг раҳматига муяссар бӯлади.

Доно халқмизда: “Ҳунар бӯлса қӯлингда, нон топилар йӯлингда каби мақоллар ёш йигитларни касб – ҳунарга чорлаш учун айтилган. Чунки ҳақиқий эр киши ҳунарсиз бӯлмайди. Ҳунарсиз инсон мақсадларига эриша олмайди, рӯзғорини тебрата олмайди. Бошқаларнинг қӯлига қараб, тамагир бӯлиб қолади .

Миқдам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳеч ким ӯз қӯли билан топган ризқдан кӯра лаззатлироқ таом емаган, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ӯз қӯллари билан тирикчилик қилган”, дедилар” – Имом Бухорий ривояти.

Парвардигор касбимизга барака берсин. Меҳнат – роҳат бӯлмоғини насиб айласин.

ТИИ Модуль таълим тизими талабаси,

Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди

имом хатиби Абдунабиев Рӯзибек

407760cookie-checkҲалоллик инсоннинг шиори

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: