islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ақийда устаси

Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдаси борасида гап кетганда албатта фиқҳ каби, калом илмига ҳам улкан хизмат қилган ҳанафий мазҳаби имоми ҳазрат Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳни эслаш лозим. Саодат асрида улуғ тобеинлар қуршовида ёзилган “Фиқҳул акбар” асари мана ҳали ҳануз ақийда илмининг дастури, китоби бўлиб келмоқда. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини сақлаш, уни турли бузилиш ва талофатлардан асраш борасида бу асар ўз даврида қандай хизмат қилган бўлса, ҳозир ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳазратнинг илмий фаолиятларининг аксар қисми фиқҳ илми билан ўтгани, қолаверса ўша даврда ақийда илми ҳам фиқҳ деб юритилгани боис, Имоми Аъзам розияллоҳу анҳунинг фиқҳий ҳаракатлари мазҳаб сифатида шаклланди, шогирдлари ҳам асосан фиқҳ билан машғул бўлдилар ва устозларининг фиқҳий фатво ҳамда илмий захираларини ёйишда хизмат қилдилар. Кейинчалик ҳижрий 300-йилларга келиб, саодат асридан йироқлашган мусулмонлар ҳамда диёрларига Ислом етиб борган араб бўлмаган кишилар, иккинчи тарафдан бузуқ эътиқод соҳиблари орасидаги маънавий, баъзи вақтларда юз берадиган ҳақиқий жанжаллар, тортишувлар кўзга кўрина бошлади. Атрофда карромий, жаҳмий, мўҳтазилий каби ашаддий тоифалар зўр бериб ақийдавий таназзулга ҳаракат қилашаётган бир пайтда. Аллоҳ мусулмонларга соф Ислом ақийдасини тушунтирадиган, жар солаётганларнинг бузуқликларини очиб ташлаб, ишларни бир текисда йўлга соладиган буюк Имом – Абу Мансур Мотуридий ҳазратларини инъом этди.

Келинг энди ҳазрати иомнинг ҳаётларига оид баъзи бир машҳур маълумотларни зикр қилиб, такрорлаб оламиз. Исмлари Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад тбн Маҳмуд Мотуридий Самарқандда туғилганлар. У кишининг ўзлари ҳанафий мазҳабида бўзлганлар, қолаверса силсила асосида келаётган Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг 2-табақа шогирдларидан ақийда ҳамда фиқҳ илмларини ўрганганлар. Ҳазрат Абу Мансур Мотуридий ақийдадан Имоми Аъзам розияллоҳу анҳунинг “Фиқҳул акбар” асаридан таълим олганлар.

Тошкент ислом институти талабаси

Нурислом Умбаров

409820cookie-checkАқийда устаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: