islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўз меҳнатидан нон еган киши, Ҳотам миннатидан озод ёз-қиши

Қаноатнинг фазилати хақида Саъдий Шерозий “Гулистон” асарида бир ҳикоя келтиради.

Ҳотам Тойидан: “Ўзингдан кўра сахийроқ, бирон одамни ҳеч кўрганмисан, ёҳуд эшитганмисан?” деб сўрадилар. Ҳотами Тойи жавоб берди: “Ҳа, кўрганман, бир куни араб амирларини зиёфат қилиш учун 40 туя сўйгандим. Иттифоқо бир зарурат билан саҳрога чиқишимга тўғри келди. У ерда чўп-чумак териб дасталаётган ўтинчини кўрдим. Мен унга дедим: “Нечун Ҳотамнинг уйига бормайсан, ахир, ҳозир бир талай одам унинг зиёфат дастурхони атрофида”. У деди:

Ўз меҳнатидан нон еган киши,

Ҳотам миннатидан озод ёз-қиши.

Ҳотам: “Ана шу ўтинчини мен ўзимдан кўра саховатлироқ деб билдим”, деди.

Тошкент ислом институти талабаси

Икромов Шерислом

410150cookie-checkЎз меҳнатидан нон еган киши, Ҳотам миннатидан озод ёз-қиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: