islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Битирувчи курс талабалари мадрасаларда дарс беради

Талабаларда ўқитиш кўникмасини шакллантириш ва таълим-тарбия ишларини ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари битирувчи курс талабалари учун педагогик амалиёт жараёнлари белгилаб қўйилган.

Тошкент ислом институти битирувчи, 65 нафар 4-курс талабалари 2023-2024 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқмоқдалар. Олий маъҳад талабалари 2023 йил 16 ноябрдан 28 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб амалиёт ўтайдилар.

4-курс талабалари амалиётга чиқишлари олдидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди.

Мажлисда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, Кундузги таълим декани Нодирбек домла Турабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов ва гуруҳ мураббийлари иштирок этди.

Учрашувда амалиёт даврида белгиланган вазифалар ўзаро муҳокама қилинди. Уларга таълим муассасаси ички тартиб-интизом қоидалари ва талабалар билан ишлашда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича тушунтирилди. Амалиётчилар учун  масъул ходимлар ва педагог-ўқитувчилар бириктирилди.

ТИИ Матбуот хизмати

411060cookie-checkБитирувчи курс талабалари мадрасаларда дарс беради

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: