islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад ўқитувчиларининг диссертация мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилинди

Тошкент ислом институти Кенгашида тасдиқланган диссертация мавзулари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси “Бюллетени: 2023 йил 3-сони”да эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Шерхонов Салоҳиддин Солихоновичнинг “ХI-ХII асрларда Аббосийлар давлатида диний таълим босқичлари”, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Неъматов Жаҳонгир Тўлқиновичнинг “Муҳаммад Жазарий “Ал-Муқаддимаул Жазария” асарининг тажвид илми ривожида тутган ўрни”, ўқитувчилар Рашидов Аҳмад Ҳамидовичнинг “Имом Шотибий “Ҳирзул амоний” асарининг қироат илми ривожида тутган ўрни”, Рўзиев Жаҳонгир Ўктамовичнинг “Сулаймон Жамзурийнинг тажвид илмига оид “Туҳфатул атфол” асарининг Марказий Осиёда ўқитилиши” мавзулари 24.00.00 – Исломшунослик фанлари ихтисослиги бўйича эълон қилинди.

Тадқиқотчилар ТИИда эркин изланувчи сифатида илмий фаолият олиб боради, диссертацияларни ҳимоя қилгач, ихтисослиги бўйича PhD илмий даражасига эга бўладилар.

Шунингдек, ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Сайфудинов Раҳматуллоҳ Ҳабибулаевич ““Саҳиҳул Бухорий”да ижтимоий-ахлоқий ҳадисларнинг ёритилиши” мавзусида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида эркин тадқиқотчи сифатида илмий фаолият олиб бормоқда.

Ўқитувчиларимизга Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўрибосари, тарих фанлари доктори, профессор Махсудов Даврон Рустамович, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлар доктори, катта илмий ходим Зиёдов Шовосил Юнусович илмий раҳбарлик қилмоқдалар.

 

ТИИ Матбуот хизмати

412010cookie-checkОлий маъҳад ўқитувчиларининг диссертация мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: