islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Миср бош муфтийси, Доктор Шавқий Аллом Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, Мир Араб олий мадрасасида “Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги” тантаналари муносабати билан “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман юқори савияда ўтказилди.

Тадбир доирасида юртимизга хорижлик кўплаб муфтийлар, уламолар ва таълим муассасалари ректорлари ташриф буюрдилар.

Халқаро анжуманда иштирок этган Миср бош муфтийси, Ал-Азҳар университети фақиҳи, Доктор Шавқий Иброҳим Абдулкарим Аллом бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ҳам ташриф буюрди.

▫️Меҳмонларни ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.

Доктор Шавқий Иброҳим Абдулкарим Аллом 1961 йил 12 августда Мисрнинг Буҳайра губернаторлигида туғилган. 1996 йилда Азҳар университетининг фиқҳ ва шариат факультетини тамомлаган.

2013 йил 4 март куни Азҳар Уламолар кенгаши томонидан Миср бош муфтийси этиб сайланди.

ТИИ Матбуот хизмати

413350cookie-checkМиср бош муфтийси, Доктор Шавқий Аллом Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: