islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умр елдек ўтаро…

Девордаги соатнинг «чиқ-чиқ»и тинмайди. Аслида, бу товушлар синиб, ерга тушаётган вақтнинг парчалари, вақтнинг ўлчови…
Дунёдаги энг арзон ва энг кўп нарса – вақт. Энг камёб ва энг қимматли нарса ҳам вақт. Соат миллари тинмайди. Улар лаҳзаларни сонияга, сонияларни соатларга, соатларни кунларга, кунларни йилларга айлантиради. Шу тарзда умр ўтиб боради. Биз умр дафтарини яхшилик билан безаш учун берилган ана шу имкониятдан – баҳосиз фурсатлардан қандай фойдалана оляпмиз?! Одатда, ноннинг бутуни эмас, ушоғи кўп увол бўлади. Биз ҳам шундай – сония ва дақиқаларни кўп исроф қиламиз. Ваҳоланки, сонияларнинг қадрини билмаган дақиқаларнинг ҳам қадрига етмайди… Юқорида ўтган маънолардан маълум бўлдики, инсон ким бўлишидан қатъий назар, бир кун келиб кексаяр экан. Аммо, кексайиш билан кексайишнинг орасида фарқ бор. Ким агар Ўзини йўқдан бор қилган Роббисини таниб, У Зотнинг кўрсатмаларига амал қилиб кексайган бўлса, унинг кексалиги энг гўзал кексалик ҳисобланади. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:

عن أبي بكرة أن رجلا قال: يا رسول الله، أي الناس خير ؟ قال: «من طال عمره وحسن عمله.

«Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди. «Умри узун, амали гўзал бўлган одам» , дедилар». (Термизий ривояти)
Аллоҳ таоло барчамизни умри узун ва амали гўзал бандалардан қилсин.

Тошкент ислом институти талабаси

Ходжалиев Абдулҳай

417060cookie-checkУмр елдек ўтаро…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: