islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ватанни севиш

Ватан  нима, уни нима учун севиш керак,биз бугун ватанни ҳақиқий маънода севиб биляпмизми?

Аллоҳ таоло  бизга яшаб турган еримизни обод  қилиш,уни асраш ва унда яхшилик қилишга буюради.

Ватан ҳақида қанча ёзувчилар,шоирлар ,мутафаккирлар, олимлар,  илм маърифат аҳиллари ,юртсевар халқпарвар фидойилар  бу борада ўз фикр ва мулоҳазаларини ифода этганлар.

Бобокалонимиз жадид  Абдулла Авлоний ўзларининг “Туркий Гулистон ёхуд  ахлоқ”  асарларида шундай келтирадилар;

“Ватан. Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган ерини жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу ватан ҳисси-туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан – уюридан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-роҳат яшамас, маишати талх бўлуб, ҳар вақт дилининг бир гўшасида ўз ватанининг муҳаббати турар.”

Ҳар бир халқлар ўз ерларини жондан ортиқ севганлари каби  биз ҳам ўз еримизни жондан ортиқ севамиз.

Қаттиқ совуқ ўлкаларда , ёки  қаттиқ иссиқ жазирамаларда яшайдиган  халқлар ўз ватанларини тарк этиб  сўлим жойларга кўчмаслар.

Ватанни ҳимояси хар биримизни бурчимиз, ва хар биримиз ватанни ҳақиқий  севишимиз ва бу  ҳиссини ёшларимизга, фарзандларимизга ва  ўсиб келаётган ёш авлодга етказишимиз лозим.

 

ТИИ Модуль тизими талабаси,

Мир Хурд Вобкандий жоме масжиди

имом хатиби Шукруллоев Қурбон

417110cookie-checkВатанни севиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: