islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Адолатнинг кучи

Турк ҳукмдори Эртуғрул Усмонлилар давлатининг асосчиси бўлган ўғли Усмонни ҳижрий 684 йили Қоражаҳисор забт этилгандан сўнг у ерга қози этиб тайинлаган.

Маълумки, Эртуғрул 1191-1281 йилларда яшаган саркарда, ўғузларнинг қай уруғидан, усмонлилар сулоласи бобокалонидир. XIII асрнинг 20-йиллари мўғуллар истилоси даврида Эртуғрул ўз уруғдошлари билан Мовароуннаҳр ва Хуросондан Кичик Осиёга келиб ўрнашган.

Қозилик вазифасини бажараётган Усмон бир куни мусулмон ва византиялик насроний ўртасида ҳукм чиқаришига тўғри келди ва масалани пухта ўрганиб, насронийнинг фойдасига ҳукм чиқарди. Византиялик ҳайрон бўлиб, Усмондан сўради: “Мен сенинг динингга амал қилмасам, мусулмон бўлмасам, сен менинг фойдамга ҳукм қилдингми?!”

Усмон унга шундай жавоб берди: “Биз ибодат қиладиган Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир”, деган” – Нисо сураси, 58-оят.

Шундан кейин византияликларнинг кўп қисми исломни қабул қилди.

 


Манба: Али Саллобийнинг “Усмонли давлати” асари

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

419280cookie-checkАдолатнинг кучи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: