islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ат-Танал ал-арабий” билан меморандум имзоланди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон билан араб давлатлари ўртасида таълим соҳасини ривожлантириш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш борасида кенг кўламли ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида устоз ва талабалар ўртасида  араб тили илмий муҳитини жонлантириш, талабаларнинг дарсга бўлган қизиқиши ҳамда рағбатини кучайтириш, институтнинг салоҳиятини ошириш мақсадида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти билан Тошкент ислом институти ўртасида келишув ҳамда институт  биносида “Ат-Танал” тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича ўзаро учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ташкилот мутасаддиларининг юртимиздаги вакиллари ҳамда институтнинг ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, декан Нодир Тўрабоев, Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Мулоқотлардан сўнг икки муассаса ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Учрашув сўнггида “Ат-Танал” ташкилоти мутасадди вакилларини тест имтиҳонларини ўтказиш учун институтдаги шароитлар билан таништирилди. Тест имтиҳонлари учун институтда яратилган шароитлар уларда ижобий таассурот қолдирди.

Айни пайтда Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” Тиллар кафедраси томонидан ўтказилиб, кўплаб тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, мусобақалар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг ичида Англашув меморандумининг имзоланиши алоҳида эътиборга молик.

“Ат-Танал ал-арабий” التّنال العربيّ  –  “Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш, гапириш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади. Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, жумладан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.

 

 ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири

 Абдулбосит Нуриллаев

 

419600cookie-check“Ат-Танал ал-арабий” билан меморандум имзоланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: