islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўлимдан сўнг ҳам тўхтамайдиган амал

Инсон жон омонатини топширса, унинг барча амаллари тўхтайди. Медицина соҳа мутахассисларининг айтишича, инсон вафот этса, унинг ақли 20 дақиқа, кўзлари 4 соат, терисининг ҳужайралари 5 кунгача яшар экан. Вафот этган инсоннинг суяклари ҳам йиллар ўтган сайин чириб йўқ бўлиб кетади. Аммо вафот этган инсон садақаи-жория амаллар қилган бўлса, унинг бу амали эса у ўлганидан сўнг ҳам тўхтамайди. Садақаи-жория амалининг савоби вафот этган инсон орқасидан бориб туради.

Маълумки, “Садақаи-жория” сўз бирикмаси араб тилидан ўзбек тилига кирган сўз бирикмаларидан бири ҳисобланади. ”Садақаи жория” савоби жорий,савоби бардавом бўлган хайрли иш маъносини англатади. Бошқача қилиб айтганда, у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражасига етади. Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади” “Садақаи-жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”.

Аллоҳ таоло барчамизни кўплаб садақаи-жория амаллар қилишга муваффақ қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг

Қашқадарё вилоятидаги вакиллик

ходими Руҳиддин Акбаров

432170cookie-checkЎлимдан сўнг ҳам тўхтамайдиган амал

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: