islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бир қанча одамлар Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига келиб, ундан Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақида далил келтиришини сўради.

Имом Шофеъий: “Бунинг далили тут баргидир”, деб жавоб берди.

Одамлар жавобдан ҳайратланиб, батафсилроқ тушунтиришини сўрашди.

Имом Шофеъий шундай деди: “Тут барглари бир хил шакл ва таъмга эга, аммо
• ипак қурти уни еса, ипак олинади;
• нектарини асаларилар йиғса, асал олинади;
• кийик ундан истеъмол қилса, хушбўйлик, мушк чиқаради.

Биргина баргдан шунча турли нарсаларни чиқаришга қайси Зот қодир экан!?

Одамлар ўйланиб, жим бўлиб қолишганда, Имом Шофеъий: “Аллоҳ барча нарсани яратувчисидир”, оятини ўқиди (Раъад сураси, 16-оят).

Манба: Абдулазиз Рожиҳий, “Шарҳи Тафсири Ибн Касир”

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

433500cookie-checkТут барги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: