islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 8 октябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Нуриддинов Муҳаммаджон домланинг 4-Д гуруҳга “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Қарзни кечиктириб беришда молиявий бадал тўлаш масаласи” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди.

Нуриддинов Муҳаммаджон домла очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан аввал унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Вақтдан кечиктирилган қарзнинг ортидан келган эҳтимолий зарарларни конпенсациялаш шаръий далилларга мувофиқ келмаслиги, барча мужтаҳид уламоларнинг ушбу ҳукм жоиз эмаслиги тўғрисида иттифоқ қилганларини таъкидлаб ўтди. Бироқ бу қарздорлар томонидан қарзни тўламасдан, уни чўзиб юриш ҳуқуқини бермаслигини, қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни чўзиб юриш шариат мезонида оғир гуноҳ эканлигини, бу иш инсонлар ўртасида низолар ва қарама-қаршиликлар келтириб чиқаришини мисоллар билан тушунтириб берди.

Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди.

Мазкур очиқ дарсга“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчилари С.Масайитов, Я.Раззақов, И.Ғофуров, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчиси А.Тошпўлатов, ўқув ишлари бўйича инспектор Б.Усмонхоновлар қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар”

кафедраси катта ўқитувчиси

Яҳё Раззоқов

52670cookie-checkЗамонавий масалаларнинг фиқҳий асослари фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!