islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида китоблар тақдимоти

Тошкент ислом институтида “Октябрь – Қуръон қироати ва илмлари  ойи” эканлиги муносабати билан институтимизнинг  “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовнинг Имом Жазарий қаламига мансуб  “Муқаддиматул-Жазарий” китоби ва унинг шарҳи асосида ёзилган  “Тартил асослари” ,  Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг Доктор Аймман Рушдий қаламига мансуб  “Ат-тажвийдул-мусоввар” китоби асосида ёзилган  “Қуръон ўрганиш қоидалари”  ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоблари талабаларга таништириб ўтилди.

Тақдимотни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов олиб бордилар. Дастлаб кафедра мудири Ж.Неъматов Қуръони карим ва уни тиловат қилишнинг фазилати, қориларнинг даражалари-ю одоблари ҳақида сўзлаб ўтдилар. Сўнгра ўзининг “Тартил асослари” ҳамда Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг “Қуръон ўрганиш қоидалари” китобларини таништириб, мазкур китоблар ва улар ўз ичига олган мавзулар, уларнинг долзарблиги  ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.Сўнгра, кафедра ўқитувчиси Исломхон домла Убайдуллаев кафедра талабаларига Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоби ва у ўзида қамраб олган Қуръони карим тиловатидаги вақф ва ибтидога тегишли ҳолатлар ҳақида маълумотлар бериб, ҳаётимизда учрайдиган мисоллар орқали тушунтириб ўтдилар. 

Тадбир сўнгида устозлар ва талабалар ҳақига Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони каримга хизмат қилиш, уни ўрганиб сўнг бошқаларга Аллоҳ йўлида ўргатишликни насиб қилишини сўраб дуо қилинди.

“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири 

Э.Ахматқулов

54740cookie-check“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида китоблар тақдимоти
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!