islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!

Шу йилнинг 30-март куни Тошкент ислом институтида ”Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари ўртасида шашка, стол тенниси каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди.

Баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақа якунида шашка спорт тури бўйича 1-ўрин ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, 2-ўрин ”Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Пардаев, 3-ўринни эса ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов қўлга киритди.

Стол тенниси бўйича 1- ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси З. Маҳмудов, 2-ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов, 3-ўрин эса институт иқтисодчиси А. Умаровларга насиб қилди. Мусобақа ғолиблари институт томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири
М.Баймиров

73100cookie-checkҲар кунимиз бўлсин Наврўз!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: