islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Баҳрайн ислом банкида «виртуал муслима» иш бошлади.

• Қиролликдаги исломий банк хизматларининг интеграция бўйича етакчи провайдери бўлган Баҳрайн Исломий банки ўзининг биринчи виртуал ишчиси «Дана» исмли дастурини ишга туширгани ҳақида эълон қилди.
• У энг оддий портфолио маҳсулотлар ва хизматларни яратиш жараёнида ижодий технологияларни ривожлантириш билан шуғулланади, деб хабар қилади tradearabiya.com сайти.
• Бу эса Баҳрайн Исломий Банки мақсадларига мос келади, яъни мижозларнинг пул билан боғлиқ савол ва муаммоларининг ечимини енгиллаштириш, шунингдек кундалик транзакцияларини осон ва қулайлик билан амалга ошириш имконини беради, деб банк ўз баёнотида маълум қилди.
• «Дана» аҳолини банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаб туриши билан бирга, уларга техник ва молиявий тенденциялар бўйича рақамли консультация ва ғояларни тақдим этишда, шунингдек банк мақсадига мувофиқ банкнинг мижозлар билан ўзаро ҳамкорликни рақамли платформаларда такомиллаштиришига кўмаклашишда муҳим ўрин касб этади, деб хабар беради islam.ru сайти..

Таржимон: ТИИ 2-з гуруҳ талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

86610cookie-checkБаҳрайн ислом банкида «виртуал муслима» иш бошлади.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: