islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга киритилаётган кўплаб ютуқлар ва кашфиётларга ҳам суннат асосида эришилмоқда. Қуйида шунга доир  баъзи намуналарни келтириб ўтамиз.

Ёруғликда ётишнинг зарари. “Ал-Араб” газетасининг 1999 йил, 14-15 май куни учун чикқан 5620-сонининг охирги саҳифасида “Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади”, деб номланган илмий мақола чикди. Унда АКШнинг Флорида штатидаги “Пенсилвания” дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган ил­мий тажриба натижаси ҳакида сўз боради. Док­тор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479 нафар 2 дан 22 ёшгача бўлтан беморлар устида олиб борилган тажрибадан маълум бўлишича, 479 бемордан 10 фоизи қоронғуда, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар экан. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан, деган хулосага келинди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иборанинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига-да келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани мўъжизадир[1].            

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшик-ларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳ-нинг исмини зикр қилиб қуйсин.  Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уй-ларига ўт қўйиб юборур”, дедилар”.

Абу Довуднинг лафзида: “Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнииг ис­мини зикр қил. Идишинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил[2]”, дейилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқалар-нинг кўзига арзимас бўлиб кўринса ҳам аслида ўта муҳим бўлган  ишлардан хабар бермокдалар.

Ушбу амри набавийга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади. Чироғни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас.

Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чирокдан оила иқтисодига зарар етиши турган гaп.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом умримизни роҳату фароғатда ўтказиб, Аллоҳ таолонинг ризолигига эришмоқлигимиз учун қуйидагиларга доимо амал қилишимизни буюрганлар.

  1. Доимо тоза-покиза таомларни енг.
  2. 2. Таомни ўта иссиқ ва ўта совуқ ҳолда еманг.
  3. 3. Кўп чайнаб, секин енг.
  4. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
  5. Доимо овқатдан тўймаган ҳолда туринг, кўп еманг.
  6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
  7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
  8. Хурмо ейишни кам этманг.
  9. Узум, хурмо ва зайтун, Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қув-ват беради.
  10. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан енг.
  11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
  12. Овқатланаётганда доим яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
  13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
  14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
  15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир[3].

Бундан ташқари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриганларга доимо асал ва хурмо ейишни тавсия этардилар. Замбуруғ сувини ҳам ишлатишни тавсия этгандиларки, ушбу тавсия этилган “дори” бугунги кунда асримизнинг бир мўъжизаси (пенициллин) сифатида қабул қилинмоқда[4].

4-курс талабаси
Махсумов Мақсуд

[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иймон. – Т.: Ҳилол нашр. 2013й. – 342 б.

[2] Сулаймон ибн  ал-Ашъас Абу Довуд ас-Сижистоний. Сунан Абу Довуд. – Байрут: Дарул фикр. 1990й.

[3] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. 18 жуз. Тиб ва дам.  – Т.: Шарқ нашриёт-матбаа бирлашмаси. 2011й. – 32 б.

[4] Ҳижрий 160 йилда вафот этган ва 500 га яқин асар муаллифи Тавасли Мусо ибн Абу Ҳайённинг “Ал-Холис” китобида кўз касалликлари ва томоқ ангиналари учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг шу маънодаги  тавсиялари келтирилган бўлиб, у қуйидаги тартибда амалга оширилади. Замбуруғларни олиб, намли қоронғу жойда уч кун сақланади ва уларнинг усти моғорлаб қолади. Темир бир сих олиб қиздирилади. Совугандан кейин уч марта бу моғорга суртилади. Кўз касалликларида моғор кўзга сурма сургандай суртилади. Томоқ оғриганда томоққа босиб ўранади.

86670cookie-checkТиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: