islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сҳигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд-у саловотлар бўлсин.
Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир:
1/2 نصف ярим улуш
1/4 ربع тўртдан бир улуш.
1/8 ثمن саккиздан бир улуш.
2/3 ثلثان учдан икки улуш.
1/3 تلت учдан бир улуш.
1/6 سدس олтидан бир улуш.
Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши.
1. Ота.
2. Жадди саҳиҳ
3. Она бир ака-ука.
4. Эр.
Қолган саккизтаси эса аёллардир.
1. Хотин.
2. Қизлар.
3. Ўгъилнинг қизлари.
4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар.
5. Ота бир бўган опа-сингиллар.
6. Она бир бўлган опа-сингиллар.
7. Она.
8. Жаддаи саҳиҳа.
Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд:
1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади.
2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади.
Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил:
وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ…
Яъни, “Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…” (“Нисо” сураси, 12-оят)
Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор:
1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади.
2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил:
وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ…
Яъни, “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….” (“Нисо” сураси, 12-оят)

Имом Бухорий номидаги Тошкент 
ислом институти 4-курс талабаси 
Собиржонов Ойбек
88970cookie-checkЭр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: