Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга…- Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов





