Инсон учун ҳаёт неъматини, турли ноз-неъматларни, ҳатто минишга уловлару денгиздаги кемаларгача муҳайё этиб қўйилган. Бундан ташқари, яхши ҳаёт кечириш, чиройли умргузаронлик қилиши, соғлом ва бақувват бўлиши учун фойдали, керакли ризқ-рўзни ҳам ато этиб қўйилган. Ҳозирги давримизга келиб, айрим кимсаларнинг ўз жонлари, моллари, жамиятдаги мавқеларига катта зарар келтирувчи иллатларга мубтало бўлишлари кўринмоқда. Буларнинг энг ёмони, энг хатарлиси – “аср вабоси” дея машъум ном олган гиёҳвандлик балосидир…- Сурхондарё вилояти Термиз шахар Имом-Термизий ўрта маҳсус таълим муассаси директори Хайрулло Мардонов





