اَم يحسدون الناس
87-савол: Аллоҳ таоло айтади:
أَمْ يَحْسُدُونَ النَّاسَ عَلَى مَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ
«Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?!» (Нисо сураси, 54-оят).
Бу оятдаги «инсонлардан» мурод нима?
87-жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Одамлар расул алайҳисалом бани исроилдан эмас араблардан бўлганлари учун у кишига тушган нубувватга ҳасад қилиб, унинг йўқ бўлишини хоҳлардилар ва у кишини росул деб тан олмасдилар.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.