«Яратган Роббингнинг исми ила ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят) Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Алишер Навоий Муборак каломининг нузулини «Ўқи!» деб бошлаган, илмга, маърифатга чақирган ва ҳар бир амалда хулуси ният ва илмни шарт қилган Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар бўлсин! Умматларига икки дунё саодатининг илмини ўргатган, башариятни жоҳилият зулматидан маърифат зиёсига олиб чиққан сарвари коинот, хотамул анбиё ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотлар бўлсин! Дунёга эндигина келган чақалоқ гўёки оппоқ қоғозга, топ-тоза дафтарга ўхшайди. Дунё ҳаёти бошлангач, дафтарга у кўрадиган, эшитадиган, сезадиган барча нарсалар ёзила бошлайди. Демак, инсон ҳаётининг илк лаҳзаларидан бошлаб беихтиёр илм ола бошлайди. Аммо «илм» сўзи луғатда «билиш, англаб, тушунча ҳосил қилиш, бир нарсанинг ҳақиқатини, моҳиятини билиш» каби маъноларни англатади. Шунинг учун Ислом уламолари илмга «ҳақиқатни худди воқеликдагидек идрок қилиш илмдир» деб таъриф беришган. Бунинг маъноси шуки, олинган маълумот бир нарсанинг асл моҳиятини тўғри англатсагина, ундан дунё ва охиратимизга манфаат ҳосил бўлсагина чинакам илм ҳисобланади. Муқаддас Ислом динимизни ҳам илмсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қуръони каримда илм сўзи ва унинг шаклдошлари 811 жойда зикр қилинган. Бу эса Аллоҳ таолонинг наздида илмнинг нақадар муҳимлигини кўрсатади. Илм – энг фазилатли амал. Чунки у – икки дунё саодатининг калити. Инсон илм ва маърифат билангина чинакам ҳаётдир. Инсоннинг ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворида, амалида таъсири билинмаган, Аллоҳ ва Унинг Расулининг йўлига етакламаган илмда хайр йўқ. Шунинг учун инсон фойдали илм ўрганиб, унга амал қилса, ўша илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам илмнинг ҳаммоли бўлади, холос. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам манфаатсиз илмдан паноҳ сўраганлар. Ислом дини инсонга илм ўрганишни, манфаатли билимлар соҳиби бўлишни, жаҳолатни йўқ қилишни буюради. Зеро, инсоннинг яратилиш ғояси Аллоҳни таниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлиб, динимизнинг кўрсатмаларига амал қилишдир. Мавлоно Румий айтганидек, «Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади». Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса талаби илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир. Ислом динида илм Аллоҳ таолонинг розигини олиш ва солиҳ амал қилиш мақсадида ўрганилади. Ихлос билан ўрганилган илм инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига эргаштиради, соҳибининг даражотларини юксалтиради. Чунки мусулмон инсон учун энг азиз неъмат иймондир. Иймон учун эса илм зарур, илмсиз иймон-эътиқод бўлмайди. Шунинг учун Қуръони каримда зиёда қилиниши сўралган биргина неъмат илмдир: «Роббим, менинг илмимни зиёда қил!» (Тоҳа сураси, 114-оят) Инсон учун энг буюк даража Аллоҳнинг наздида ҳурмат қозонишдир. Аллоҳ таоло бу даражага эришишнинг йўлини ҳам кўрсатиб, шундай марҳамат қилган: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз энг тақводорларингиздир» (Ҳужурот сураси, 13-оят) Демак, Раббимизнинг наздида ҳурматга сазовор бўлиш воситаси тақво экан, яъни Аллоҳнинг ғазабидан, Унинг дийдоридан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиш экан. Бундай бахт-саодатга кимлар мушарраф бўлади? Бу саволнинг жавобини ҳам Қуръони каримдан топамиз: «Албатта, Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар». (Фотир сураси, 28-оят) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», деб марҳамат қилганлар. Шунингдек, инсон вафот этганда савоби узилмай бориб турадиган амалларни қилиб олиш имкони берилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:...
Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларидан бири Тошкент ислом институтида очилган махсус сиртқи бўлим бўлиб, у ўз фаолиятини бошлаганидан хабарингиз бор. Айни пайтда таҳсил жараёни қизғин паллада. Қуйида сиз бу борада баъзи талабаларнинг таасуротлари билан танишасиз… Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлимининг илк талабалари айни дамдаги кечинмаларини эътиборингизга ҳавола этишларига ижозат бергайсиз… Аввало шуни алоҳида таъкидлаш даркорки, ушбу илм даргоҳининг талабаси бўлиш нафақат бизнинг, балки мазкур олий даргоҳдан озиқ олмоқ истагида бўлган биз каби барча ҳамкасбларимизнинг кўп йиллик орзуси бўлиб келгани айни ҳақиқат! Бироқ бу соғинчли орзулар биз томонга ушалмас орзудек кўринар эди. Мана, таълим олишни бошлаганимизга ҳам ярим ой тўлди. 14 та аҳамиятли ўқув фани, ушбу фанларга доир асарлар, энг муҳими, етук ва тажрибали устозларнинг дарсларга жалб этилгани бизга ажойиб туҳфа бўлди. Очиғи, сиртқи бўлимда бу даражада пухта таълим ва сифатли хизмат бўлишини кутмаган эдик. Ҳар куни эмас, балки ҳар дарс соатларида янгидан янги илм ва маълумотларни ўрганмоқдамиз. Яна бир қувонарли жиҳати, ўқиш муддатимиз уч йил давомида жами олти ой, деб белгилаб қўйилганига қарамасдан институт маъмурияти бизга ушбу даргоҳдаги устозлар, мавжуд адабиёт ва имкониятлардан йил давомида бошқа талабалардек тўлиқ фойдаланиш имконияти яратиб берди. Хизмат жараёнида ўзимиз сезмаган ҳолда хийла жиддийлашиб, улғайиб қолган эканмиз. Очилиш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим ака айтганидек, бу даргоҳга келиб, талаба бўлишимиз билан ўзимизни ёшаргандек қувноқ ҳолда ҳис этмоқдамиз! Буларнинг барчаси таълимнинг таъсири ва самараси бўлса, не ажаб… Бу дил изҳорларимиз тасдиғини таълим жараёни ва ўз хизматимиз давомида ифода этишга бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз! Ҳамма-ҳаммаси учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда муҳтарам раҳбариятга, Сиз орқали муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Ҳурмат ва самимият ила “Имом Бухорий” ислом институти сиртқи бўлимининг биринчи курс талабаси МАВЛАНОВ Нурали Райимович. 321
A student who is at or below the median test score probably needs to do work to get the basic content down. Khan Academy is an excellent free source that can help students learn and practice basic content. However, don’t make the mistake of thinking that Khan Academy teaches test strategy. Khan Academy is the […]
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган ҳанафийлик мазҳаби VIII асрнинг ўрталарида, кенг тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкаларга, жумладан Мавароуннаҳр етиб келган эди. Турли шаҳарлардаги ҳанафий марказларининг шаклланишига Ироқ, Хуросон мактабларининг таъсири самоқли бўлди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (ваф. 805 й.)нинг шогирди Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал- Бухорий (150/768 йили туғилиб, 216/832 йил вафот этган) Бухоро мактабига асос солди. Унинг тўлиқ исми шарифи- Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорий. У ўз юртида эгаллаши мумкин бўлган барча илмларни пухта ўзлаштиргач, Бағдод сари йўл олади. У ерда Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан ҳанафийлик мазҳаби фиқҳини ўзлаштиргач, яна ўз юртига қайтиб келади. Шу боис, у ҳанафийлик таълимотини биринчи бўлиб Мовароуннаҳрга олиб келган шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий Бухорада илмий ва диний билимлар ривожига катта ҳисса қўшган мадрасага асос солади. Шарқшунос олим Анас Боқиевич Холидов бутун араб салтанати ҳудудида илк бора Мовароуннаҳр ва Хуросонда мадрасалар барпо этилганини зикр этиб, биринчи мадраса Бухородаги “Фаржак” мадрасаси деган фикрни илгари суради. Ушбу мадраса 937 йилги ёнғин натижасида ёниб кетган. Шунингдек, Ножий Маъруфнинг тадқиқотига таянган ҳолда “Нишопур, Бухоро, Ғазна ва Бушанжда Боғдоддаги биринчи мадраса барпо этилгунга қадар 33 та мадраса мавжуд бўлган”, деган маълумотни келтиради. Бухородаги Абу Ҳафс Кабир мадрасаси ўз замонасида машҳур мадрасалардан саналган. Тарихчи Вамбери ўзининг “Тарихи Бухоро” ва ас- Саъдий “Тарих ад- дувал”номли асарларида Имом Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг мадрасаси ислом оламининг турли ўлкаларидаги олимлар ва талабалар орзу қилган энг яхши мадраса бўлганини таъкидлашган. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир устозлари силсиласи: Устозлари Бағдодлик аллома Имом Муҳаммад Ҳасан Шайбоний ҳисобланади. Абу Тоҳирхожанинг “Самария” китобида бу сулола Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собитдан бошлаб Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.гача туташгани асослаб берилган. Имом Шофеъийнинг Абу Ҳанифа ва Абу Ҳафсга берган таърифлари: “Одамлар фиқҳда у зотнинг боқимандаларидир” деганларидек, Бухоронинг барча олимлари ҳам Абу Ҳафс Кабир олдиларида қарздордирлар. Чунки буюк муҳаддис, ҳадис илмининг пешвоси Имом Бухорий у кишининг шогирди бўлган. Бухоронинг аксар олимлари Абу Ҳафсдан таҳсил олишган. Абу Ҳафс Кабир, амир бўладими, оддий фуқаро бўладими, қандай муаммо билан келса, ҳал қилиб берар эди. Олди-сотди ёки ибодат масалаларини жуда аниқлик билан ечарди. Шу боис одамлар олимни “Ҳожатбарор имом” деб ҳурматлашган. Устозлари ҳақида озроқ маълумот бериб ўтсак. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир шогирдлари: Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир раҳматуллоҳи алайҳ кўпгина фақиҳларни тарбиялаб камолга етиштирган. Жумладан, ўғли Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс (Абу Ҳафс Сағир), Абу Жаъфар Ризвон ибн Салим Бадокорий, Абулҳасан Муқотил ибн Саид Байдарий, Муҳаммад ибн Ҳотам Субизуғукий, Абу Заҳҳок Фазл ибн Ҳассон Сутиканий, Абу Саид Сулаймон ибн Довуд Шарғий, Ҳорис ибн Абдулвафо Бухорий ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс Заборқон (ваф.264/878й.) каби кўплаб шогирдларни мисол келтириш мумкин. Абу Солиҳ Тойиб ибн Муқотил ал- Хуноматий, Абу Ҳасан ибн Толиб ал- Ғишатийлар у кишидан ҳадис ривоят қилишган. Абулкарим Самъоний “ал- Ансоб”номли асарида келтиришича, Абу Ҳафснинг шогирдлари Харожир деган қишлоқда кўп бўлган экан. У туфайли Бухоро шаҳри Ҳанафийликнинг марказларидан бирига айланган. Ўша замонда Абу Ҳафс номли уламолар кўп бўлганлиги сабабли Ахмад ибн Ҳафс ҳазратларини Абу Ҳафс Кабир (улуғ, катта) деб номладилар. Имом Бухорий ёшликларида Абу Ҳафс Кабирнинг...
Тошкент ислом университетида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган “Конфессиялар аро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентий, Германия, Исроил, Италия, Польша, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан ташриф буюрган экспертлар, хорижий давлатларнинг Тошкентдаги дипломатик ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, республикада фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар раҳбарлари, олим ва мутахассислар, хорижий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом университети ректори Равшан Абдуллаев кириш сўзи билан очиб халқаро анжуманга қимматли вақтини сарфлаб келган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, профессор Акмал Саидовга сўз берди. Акмал Саидов. ушбу анжуман йигирма йилдан буён ўтказиб келинаётгани, йилдан йилга иштирокчилар сони ортиб бораётганини айтаркан, жумладан, бундай деди: “1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”нинг ташаббускорларидан бири марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эди. У киши ЮНЕСКОнинг Штаб квартирасида туриб, Ўзбекистон қадимдан диний бағрикенглик маскани бўлиб келгани, бу юртда ҳеч қачон диний конфессиялар ўртасида низо чиқмагани, аксинча, диний конфессиялар вакиллари аҳил-иноқ яшаб келганини айтиб, ушбу декларацияни қабул қилиш ҳақида ташаббус кўрсатган эди”. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳам юртимиздаги бағрикенглик буюк тарихий анъаналарга монанд. Ўзбекистон фуқароларининг виждон ва эътиқод эркинлиги уларнинг миллати, ирқи ва диний келиб чиқишидан қатъи назар тўлиқ кафолатланган. Турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ва изчили сиёсат амалга оширилмоқда. Ўз навбатида мамлакатимиздаги мавжуд конфессия ва миллат вакиллари ўзаро дўстлик ва аҳилликда яшаб, умуммиллий юксалиш йўлида халқимизда миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик ва фидокорлик, комил инсонни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради. – Конференция ғоят долзарб мавзуга бағишланганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди Новоапостол черковининг Берлин-Бранденбург округи раҳбари Вольфганг Надольни (Германия). – Бугунги мураккаб даврда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун динлар, конфессиялар, миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушуниш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда худди шундай муҳит қарор топган. Турли динга эътиқод қилувчилар учун зарур шароитлар яратилгани, уларнинг ўз анъаналари ва удумлари, маросимларини бемалол адо этиб келаётгани эътиборга молик. Ўзбекистондаги ўзаро бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳити тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тадбирда бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган можароларга теран кўз билан қараш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, айрим минтақаларда диний ақидапарастлик ва миллатчилик уруш ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани қайд этилди. Кўпмиллатли жамиятда динлараро тотувликка эришиш демократик ислоҳотларни изчил амалга ошириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш имконини бериши алоҳида таъкидланди. – Ўн йилдан буён Ўзбекистондаман, – деди Ўзбекистондаги Рим католик черкови епископи Ежи Мацулевич. – Бу ерда турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ, тинч ва осуда ҳаёт кечираётгани, жамиятда қарор топган бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик бизни қувонтиради. Одамлар тинч-хотиржам яшамоқда, орзу-ҳавасларини эмин-эркин...